Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Спорт хабарлари

2017-04-18 | Спорт

Теннис. Бухоро шаҳрида теннис бўйича ўғил болалар ўртасида “Фьючерс” туркумига кирувчи халқаро турнир бошланди. 

Ўзбекистон теннис федерацияси ва Халқаро теннис федерацияси томонидан ташкил этилган ушбу нуфузли турнирда Россия, Беларусь, Қозоғистон, Ҳиндистон, Украина, Сербия ва Эстония каби давлатлардан келган теннисчилар яккалик ва жуфтлик баҳсларида ўзаро куч синашмоқда. 

Мусобақада мамлакатимиз шарафини Сергей Фомин, Санжар Файзиев, Темур Исмоилов, Азамат Луқмонов, Саидаъло Саидкаримов, Шониғмат Шофайзиев, Павел Цой, Олимжон Набиев каби истеъдодли теннисчиларимиз ҳимоя қилмоқда. 
 

* * * 


Теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Санжар Файзиев Қозоғистонда ўтказилган “Фьючерс” туркумига кирувчи мусобақанинг жуфтлик баҳсларида ғалаба қозонди. 

Турнирнинг жуфтлик баҳсларида Санжар россиялик Иван Гахов билан биргаликда иштирок этди. С.Файзиев ва И.Гахов мусобақанинг ҳал қилувчи финал баҳсида чехиялик Либор Салаба ва словакиялик Адриан Сикора устидан зафар қучиб, бош совринни қўлга киритди. 
 

* * * 


Спорт курашлари. Боку шаҳрида эркин ва юнон-рум курашлари бўйича ўсмирлар ва кадетлар ўртасида анъанавий халқаро турнир бўлиб ўтди. 

Турнирда Ўзбекистон, Россия, Беларусь, Украина, Латвия, Туркия, Эрон, Грузия, Қозоғистондан келган полвонлар ғолиблик учун гиламга чиқди. 

Ўсмирлар ўртасида ўтказилган юнон-рум кураши бўйича беллашувларда юздан зиёд курашчи иштирок этди. Кескин ва муросасиз жангларга бой ўтган баҳсларда 55 килограмм вазн тоифасида Илҳом Баҳромов, 74 килограмм вазнда Жалгас Бердимуродов бронза медалига сазовор бўлди. 

Мусобақанинг кадетлар ўртасидаги эркин кураш баҳсларида Арслон Раҳимов, Фаррух Зарипов, Муҳаммадрасул Раҳимов финалга қадар ўз вазн тоифаларида барча рақибларини мағлубиятга учратиб, кумуш медални қўлга киритди. Шунингдек, Умиджон Жалолов терма жамоамиз ҳисобига бронза медални қўшиб қўйди. 
 

* * * 


Атлетика. Пойтахтимизда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти томонидан енгил атлетика бўйича мусобақа ўтказилди. 

Катталар ўртасида ўтказилган мусобақанинг турли масофаларга югуриш баҳсларида Достон Сайдалиев, Анвар Саримсоқов, Элёр Давлатов, Ҳасанбой Акбаралиев, Нигина Шарипова, Наталья Асанова, Кумушой Матёқубова, Муаттар Баротова марра чизиғини биринчилардан бўлиб босиб ўтди. Тўсиқлар оша югуришда Анвар Сафаров, Ольга Глуховкина ва Комила Мирсолиева шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. 

Баландликка, узунликка ва уч ҳатлаб сакрашда Дмитрий Мельситов, Иван Денисов, Темур Хуснулин, Александра Юркевская ҳамда Оксана Молчанова биринчи ўринни эгаллади. 

Ядро улоқтириш бўйича ўтказилган баҳсларда Григорий Камуля ва Елена Смольянова, найза улоқтиришда Иван Зайцев ва Санобар Эркиновага тенг келадиган топилмади. 

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться