Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ислоҳотлар самарадорлигининг кафолати

2017-04-13 | Жамият

Тошкент вилояти Янгийўл туманида Президентимиз томонидан илгари сурилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг мазмун-моҳияти, мақсад ва вазифалари тарғиботига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, маҳалла фаоллари, ўқитувчилар, ўқувчи-ёшлар иштирок этди. 

“Ҳаракатлар стратегияси – ижтимоий соҳадаги ислоҳотларнинг муҳим омили” мавзусидаги тадбирда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан белгилаб берилган Ҳаракатлар стратегияси ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш, давлат ва жамиятни ҳар томонлама уйғун ва жадал ривожлантириш, барча соҳаларни модернизация қилиш ва эркинлаштиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилиши таъкидланди. 

– Тадбир мавзуси ҳамда иштирокчилар таклифидан келиб чиқиб, Ҳаракатлар стратегиясининг ижтимоий соҳани ривожлантириш, деб номланган тўртинчи йўналишида белгилаб берилган вазифалар моҳиятига кўпроқ эътибор қаратилди, – дейди партиянинг вилоят кенгаши раиси У.Шоумаров. – Бу йўналиш аҳоли бандлигини ошириш, фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва уларнинг саломатлигини сақлаш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва модернизациялаш, аҳолини электр энергияси, газ билан таъминлашни яхшилаш, соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилиш, мактабгача таълим муассасалари, умумий ўрта таълим, ўрта махсус ва олий таълим сифатини юксалтириш чора-тадбирларини амалга оширишни назарда тутади. 

Иштирокчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. Ҳаракатлар стратегиясининг мақсад ва вазифалари, мазмун-моҳиятини тарғиб қилишда кенг жамоатчилик ҳам фаол иштирок этиши юзасидан фикр алмашилди. 

 
Икром Аввалбоев, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться