Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
"Локомотив" ўз майдонида дуранг ўйнади
2017-04-12 | Спорт
Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи тўртинчи тури доирасида Эроннинг "Истиқлол" клубини қабул қилди.
“А” гуруҳидаги мазкур ўйиннинг дастлабки дақиқалариданоқ ҳужумга эътибор қаратган "Локомотив" аъзолари 13-дақиқада ҳисобни очди. Ушбу голга Марат Бикмаев муаллифлик қилди. Кескин ва муросасиз баҳсларга бой ўтган иккинчи бўлимнинг 87-дақиқасида "Истиқлол" жамоаси аъзоси Кавеҳ Резойи ҳисобни тенглаштирди - 1:1.
"Локомотив" жамоаси 25 апрель куни ўтказиладиган навбатдаги учрашувда Саудия Арабистонининг "Ал-Таавон" клуби меҳмони бўлади.
Манба: ЎзА