Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

2017-04-07 | Ҳужжатлар

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 17 мартда
қабул қилинган
Сенат томонидан 2017 йил 28 мартда
маъқулланган


 

          1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Прокуратура тўғрисида»ги 746–ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган 257–II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9–10, 168-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 6, 249-модда; 2008 йил, № 9, 487-модда, № 12, 636-модда; 2011 йил, № 4, 101-модда; 2012 йил, № 9/2, 244-модда; 2015 йил, № 8, 310-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритилсин: 
          1) 13-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги «кўрилаётган ишлар бўйича ва» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          2) 28-модда биринчи қисмининг ўн иккинчи хатбошиси «шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисида» деган сўзлардан кейин «мурдани эксгумация қилиш ҳақида, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисида» деган сўзлар билан тўлдирилсин. 
 
           2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрдақабул қилинган «Судлар тўғрисида»ги 924–XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган162–II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 1–2, 10-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 6, 249-модда,№ 7, 324-модда; 2009 йил, № 12, 470-модда; 2011 йил, № 4, 104-модда; 2012 йил, № 9/2, 244-модда; 2014 йил, № 1,2-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин: 
          1) 15-модданинг биринчи қисмидаги «энг юқори судлов инстанцияси бўлиб» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          2) 17-модда иккинчи қисмининг: 
          иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин; 
          учинчи – ўнинчи хатбошилари тегишинча иккинчи – тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин; 
          3) 18-модда чиқариб ташлансин; 
          4) 19-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори қабул қилинган пайтдан эътиборан қонуний кучга киради»; 
          5) 21-модданинг номи ва биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
 
«21-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми томонидан ўз ваколатларига тааллуқли масалаларни кўриб чиқиш 
  
          Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми муҳокамасига киритилган масалалар тегишинча уларнинг маърузалари ёки улар ваколат берган шахсларнинг маърузалари бўйича эшитилади. Ушбу масалаларнинг муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг мажлисига таклиф қилинган шахслар иштирок этиши мумкин»; 
          6) 23-модданинг: 
          биринчи қисми «Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати» деган сўзлардан кейин «энг юқори судлов инстанцияси бўлиб» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          тўртинчи қисми чиқариб ташлансин; 
          7) 27-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «Пленумидан» деган сўз «Раёсатидан» деган сўз билан алмаштирилсин; 
          8) 30-модданинг иккинчи хатбошисидаги «ва назорат тартибида» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          9) 31-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раёсатининг қарорлари овоз беришда иштирок этган Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раёсати аъзоларининг кўпчилиги овози билан қабул қилинади ва тегишли суд раиси томонидан имзоланади»; 
          10) 32-модданинг: 
          иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин; 
          учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошилари тегишинча иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин; 
          11) 34-модданинг: 
          учинчи ва тўртинчи хатбошилари чиқариб ташлансин; 
          бешинчи – ўн учинчи хатбошилари тегишинча учинчи – ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин; 
          12) 37-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди қонун билан унингваколатлари доирасига киритилган жиноят ишларини ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни, шунингдек қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги ёхуд қамоқда сақлаш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш тўғрисидаги, айбланувчини лавозимидан четлаштириш ҳақидаги, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисидагиёхуд айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш ҳақидаги, мурдани эксгумация қилиш тўғрисидаги, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш ҳақидаги, амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги ёки жиноят ишини тугатиш ҳақидаги ёхуд маҳкумни жазодан озод қилиш тўғрисидаги илтимосномаларни кўриб чиқади». 
 
           3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012–ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда, № 9–10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 314-модда, № 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 12, 656-модда; 2007 йил, № 4, 158, 166-моддалар, № 6, 248-модда, № 9, 416, 422-моддалар, № 12, 607-модда; 2008 йил, № 4, 187, 188, 189-моддалар, № 7, 352-модда, № 9, 485, 487, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 128-модда, № 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 5, 176, 179-моддалар, № 9, 341-модда, № 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин: 
          1) 43-модданинг биринчи қисми: 
          қуйидаги мазмундаги «б(1)» банд билан тўлдирилсин: 
          «б1) мажбурий жамоат ишлари»; 
          «д» банди чиқариб ташлансин; 
          2) 44-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «Агар ҳукм қилинган шахс жазо тариқасида тайинланган жаримани мажбурий ижро этиш учун белгиланган муддатларда тўлашдан бўйин товласа ёхуд қарздорда ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулк мавжуд эмаслиги туфайли мажбурий ижро этиш учун белгиланган муддатлар мобайнида жаримани ундиришнинг имкони бўлмаса, худди шунингдек кечиктириш муддати тугаганидан кейин жарима тўланмаган ёки жаримани бўлиб-бўлиб тўлаш шартлари бузилган тақдирда, суд жариманинг тўланмаган миқдорини мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари, хизмат бўйича чеклаш, озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштиради. Бундай ҳолда мажбурий жамоат ишларининг икки ярим соати энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдоридаги жаримага тенглаштирилиб, тўрт юз саксон соатдан кўп бўлмаган муддатга, ахлоқ тузатиш ишларининг, хизмат бўйича чеклашнинг, озодликни чеклашнинг ёки озодликдан маҳрум қилишнинг ҳар бир ойи энг кам ойлик иш ҳақининг ўн олти баравари миқдоридаги жаримага тенглаштирилиб, уч йилдан кўп бўлмаган муддатга тайинланади»; 
          3) 45-модданинг тўртинчи қисмидаги «ёки қамоқ» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          4) қуйидаги мазмундаги 45(1)-модда билан тўлдирилсин: 
          
«45(1)-модда. Мажбурий жамоат ишлари 
           Мажбурий жамоат ишлари маҳкумни ҳақ тўланмайдиган фойдали жамоат ишларини бажаришга мажбурий тарзда жалб қилишдан иборатдир. Маҳкум ишлаётган ёки ўқиётган бўлса,мажбурий жамоат ишлари ишдан ёки ўқишдан бўш вақтда ўталади. 
          Маҳкумлар мажбурий жамоат ишларини ўташи мумкин бўлган жойлар (объектлар) ва мажбурий жамоат ишларининг тури мазкур жазонинг ижросини назорат қилувчи органлар томонидан белгиланади. 
          Мажбурий жамоат ишлари бир юз йигирма соатдан тўрт юз саксон соатгача бўлган муддатга тайинланади ва олти ой давомида кунига тўрт соатдан кўп бўлмаган вақтда,маҳкумга боғлиқ бўлмаган ҳолатлар юзага келган тақдирда эса, бир йилгача бўлган муҳлатда кунига тўрт соатдан кўп бўлмаган вақтда ўталади. 
          Мажбурий жамоат ишлари пенсия ёшига етган шахсларга, ўн олти ёшга тўлмаган шахсларга, ҳомиладор аёлларга, уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронларига, ҳарбий хизматчиларга, чет эл фуқароларига ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшамайдиган шахсларга нисбатан қўлланилмайди. 
          Маҳкум жазони ўташдан бўйин товлаган тақдирда, суд мажбурий жамоат ишларининг ўталмаган муддатини мажбурий жамоат ишларининг тўрт соатини озодликни чеклашнинг ёки озодликдан маҳрум қилишнинг бир кунига тенглаштирган ҳолда ҳисоблаб, озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштиради. Жазони ўташдан бўйин товланилган вақт жазонинг ўталган муддатига қўшиб ҳисобланмайди»; 
          5) 47-модданинг иккинчи қисмидаги «қамоқ» деган сўз чиқариб ташлансин; 
          6) 48-модда чиқариб ташлансин; 
          7) 48(1)-модданинг иккинчи қисмидаги «олти ойдан» деган сўзлар «бир ойдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          8) 50-модданинг иккинчи қисмидаги «олти ойдан» деган сўзлар «бир ойдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          9) 61-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «Ҳар хил турдаги асосий жазоларни қўшганда озодликдан маҳрум қилишнинг бир куни: 
          а) озодликни чеклашнинг ёки интизомий қисмга жўнатишнинг бир кунига; 
          б) ахлоқ тузатиш ишларининг ёки хизмат бўйича чеклашнинг уч кунига; 
          в) мажбурий жамоат ишларининг тўрт соатига тўғри келади. 
          Жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо озодликдан маҳрум қилиш, интизомий қисмга жўнатиш, озодликни чеклаш, хизмат бўйича чеклаш, ахлоқ тузатиш ишлари,мажбурий жамоат ишлари жазоси билан қўшилганда ҳар қайсиси алоҳида ижро этилади»; 
          10) 62-модда биринчи қисми: 
          «а» бандидаги «қамоқ» деган сўз чиқариб ташлансин; 
          қуйидаги мазмундаги «в» банд билан тўлдирилсин: 
          «в) мажбурий жамоат ишларининг тўрт соатига»; 
          11) 63-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин: 
          «Мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазонинг муддатлари соатлар билан ҳисобланади»; 
          12) 75-модданинг бешинчи қисмидаги «Ахлоқ тузатиш ишларига» деган сўзлар «Мажбурий жамоат ишларига ёки ахлоқ тузатиш ишларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          13) 78-модданинг: 
          «б» бандидаги «хизмат бўйича чеклаш» деган сўзлар «мажбурий жамоат ишлари, хизмат бўйича чеклаш» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          «г» бандидаги «қамоқ ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          14) 81-модданинг биринчи қисми: 
          қуйидаги мазмундаги «а1» банд билан тўлдирилсин: 
          «а1) мажбурий жамоат ишлари»; 
          «в» банди чиқариб ташлансин; 
          15) 82-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «Маҳкум жарима тўлашдан олти ой муддат мобайнида бўйин товласа, суд тўланмаган жарима миқдорини энг кам ойлик иш хақининг бир баравари миқдоридаги жаримани мажбурий жамоат ишларининг икки соатига тенглаштирган ҳолда ҳисоблаб, мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазо билан алмаштиради ёки энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдоридаги жаримани ахлоқ тузатиш ишларининг бир ойига тенглаштирган ҳолда ҳисоблаб, ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазо билан алмаштиради»; 
          16) қуйидаги мазмундаги 82(1)-модда билан тўлдирилсин: 
 
«82(1)-модда. Мажбурий жамоат ишлари 
          Мажбурий жамоат ишлари фақат меҳнатга лаёқатли вояга етмаганларга нисбатан олтмиш соатдан икки юз қирқ соатгача бўлган муддатга тайинланади. Мажбурий жамоат ишлари вояга етмаганларнинг соғлиғига ва маънавий жиҳатдан ривожланишига зарар етказмаслиги, ўқиш жараёнини бузмаслиги лозим. 
          Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахслар томонидан мажбурий жамоат ишларини бажариш муддати, агар қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, олти ой давомида кунига икки соатдан ошмаслиги, маҳкумга боғлиқ бўлмаган ҳолатлар юзага келган тақдирда эса, бир йилгача бўлган муҳлатда кунига икки соатдан ошмаслиги керак. 
          Маҳкум жазони ўташдан бўйин товлаган тақдирда, суд мажбурий жамоат ишларининг ўталмаган муддатини мажбурий жамоат ишларининг тўрт соатини озодликни чеклашнинг ёки озодликдан маҳрум қилишнинг бир кунига тенглаштирган ҳолда ҳисоблаб, озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштиради. Жазони ўташдан бўйин товланилган вақт жазонинг ўталган муддатига қўшиб ҳисобланмайди»; 
          17) 83-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «Вояга етмаган шахс тайинланган ахлоқ тузатиш ишларининг ўндан бир қисмидан кўпроғини ўташдан бўйин товлаган тақдирда, суд бу жазонинг ўталмаган қисмини ахлоқ тузатиш ишларининг ҳар уч кунини озодликни чеклашнинг ёки озодликдан маҳрум қилишнинг бир кунига тенглаштирган ҳолда ҳисоблаб, озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштиради»; 
          18) 84-модда чиқариб ташлансин; 
          19) 96-модданинг учинчи қисмидаги «ёки қамоқ» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          20) 105-модда биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»; 
          21) 106-модданинг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёкиикки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»; 
          22) 107-модданинг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхудикки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади»; 
          23) 108-модданинг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади»; 
          24) 109-модда: 
          биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади»; 
          иккинчи қисмининг санкциясидаги «тўрт ойгача қамоқ» деган сўзлар «бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          25) 110-модда: 
          биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлариёкиикки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»; 
          иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»; 
          26) 111-модда: 
          биринчи қисмининг санкцияси «жарима ёки» деган сўзлардан кейин «уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади»; 
          учинчи қисмининг санкциясидаги «уч ойдан олти ойгача қамоқ» деган сўзлар «уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          27) 112-модда: 
          биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади»; 
          иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»; 
          учинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»; 
          28) 113-модда: 
          биринчи қисмининг санкцияси «жарима ёки» деган сўзлардан кейин «икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
«энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»; 
          учинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»; 
          бешинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёкиуч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлариёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»; 
          29) 114-модда: 
          биринчи қисмининг санкцияси «уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд» деган сўзлардан кейин «икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади»; 
          30) 115-модданинг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади»; 
          31) 116-модда: 
          биринчи қисмининг санкцияси «уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки» деган сўзлардан кейин «уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёкиуч йилдан беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхудуч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади»; 
          учинчи қисмининг санкциясидаги «уч ойдан олти ойгача қамоқ ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          32) 117-модда: 
          биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади»; 
          иккинчи қисмининг санкциясидаги «олти ойгача қамоқ» деган сўзлар «икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          33) 121-модда: 
          биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади»; 
          иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «уч юз соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»; 
          34) 122-модда: 
          биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»; 
          иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»; 
          35) 123-модданинг санкциясидаги «уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ» деган сўзлар «уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          36) 124-модданинг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»; 
          37) 125-модда: 
          биринчи қисмининг санкцияси «жарима ёки» деган сўзлардан кейин «уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          иккинчи қисмининг санкцияси «жарима ёки» деган сўзлардан кейин «уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          38) 125(1)-модда: 
          биринчи қисмининг санкциясидаги «бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч ойгача қамоқ» деган сўзлар «икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          иккинчи қисмининг санкциясидаги «икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд тўрт ойгача қамоқ» деган сўзлар «икки юз қирқ соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          учинчи қисмининг санкциясидаги «уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ» деган сўзлар «уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          39) 127-модда: 
          биринчи қисмининг санкциясидаги «икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч ойгача қамоқ» деган сўзлар «уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          иккинчи қисмининг санкциясидаги «уч ойдан олти ойгача қамоқ» деган сўзлар «уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          40) 128-модда биринчи қисмининг санкциясидаги «икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки олти ойгача қамоқ» деган сўзлар «уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          41) 129-модда биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»; 
          42) 130-модда: 
          биринчи қисмининг санкциясидаги «уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ» деган сўзлар «уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»; 
          43) 130(1)-модда: 
          биринчи қисмининг санкциясидаги «уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ» деган сўзлар «уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»; 
          44) 131-модда: 
          биринчи қисмининг санкцияси «жарима ёки» деган сўзлардан кейин «уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          иккинчи қисмининг санкциясидаги «олти ойгача қамоқ» деган сўзлар «уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          45) 132-модда: 
          биринчи қисмининг санкциясидаги «уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ» деган сўзлар «уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          иккинчи қисмининг санкцияси «жарима ёки» деган сўзлардан кейин «уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          46) 133-модда: 
          биринчи қисмининг санкцияси «беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд» деган сўзлардан кейин «уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          иккинчи қисмининг санкциясидаги «олти ойгача қамоқ ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          47) 136-модданинг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»; 
          48) 138-модда биринчи қисмининг санкцияси «жарима ёки» деган сўзлардан кейин «уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          49) 139-модда: 
          биринчи қисмининг санкцияси «жарима ёки» деган сўзлардан кейин «уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликни чеклаш ёкибир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»; 
          50) 140-модда: 
          биринчи қисмининг санкцияси «жарима ёки» деган сўзлардан кейин «икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          иккинчи қисмининг санкцияси «жарима ёки» деган сўзлардан кейин «икки юз қирқ соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          учинчи қисмининг санкциясидаги «олти ойгача қамоқ» деган сўзлар «бир йилгача озодликни чеклаш ёкибир йилгача озодликдан маҳрум қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
          51) 141-модда: 
          биринчи қисмининг санкцияси «уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилишёхуд» деган сўзлардан кейин «уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»; 
          52) 141(1)-модда: 
          биринчи қисмининг санкциясидаги «икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ» деган сўзлар «уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          иккинчи қисмининг санкцияси «жарима ёки» деган сўзлардан кейин «уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          53) 143-модданинг санкциясидаги «уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ» деган сўзлар «уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          54) 144-модда: 
          биринчи қисмининг санкциясидаги «икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ» деган сўзлар «уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»; 
          55) 145-модда: 
          биринчи қисмининг санкцияси «беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд» деган сўзлардан кейин «уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»; 
          учинчи қисмининг санкциясидаги «олти ойгача қамоқ» деган сўзлар «уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          56) 146-модданинг санкциясидаги «уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки олти ойгача қамоқ» деган сўзлар «уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          57) 147-модданинг санкциясидаги «уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки олти ойгача қамоқ» деган сўзлар «тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          58) 149-модданинг санкциясидаги «ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ» деган сўзлар «ёхуд уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          59) 158-модда учинчи қисмининг санкциясидаги «олти ойгача қамоқ ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          60) 167-модда: 
          биринчи қисмининг санкциясидаги «бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ» деган сўзлар «икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»; 
          61) 169-модда биринчи қисмининг санкциясидаги «икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки олти ойгача қамоқ» деган сўзлар «уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          62) 170-модда: 
          биринчи қисмининг санкцияси «жарима ёки» деган сўзлардан кейин «уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          иккинчи қисмининг санкциясидаги «икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ» деган сўзлар «уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          учинчи қисми чиқариб ташлансин; 
          63) 171-модда: 
          биринчи қисмининг санкцияси «жарима ёки» деган сўзлардан кейин «уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          иккинчи қисмининг санкциясидаги «икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки олти ойгача қамоқ» деган сўзлар «уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          64) 172-модданинг санкциясидаги «икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч ойгача қамоқ» деган сўзлар «уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          65) 173-модда: 
          биринчи қисмининг санкциясидаги «икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки олти ойгача қамоқ» деган сўзлар «уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «энг кам ойлик иш ҳақининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»; 
          66) 177-модда: 
          биринчи қисмининг санкцияси «жарима ёки» деган сўзлардан кейин «уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          иккинчи қисмининг санкциясидаги «олти ойгача қамоқ» деган сўзлар «уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          67) 180-модда биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»; 
          68) 181-модда биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»; 
          69) 181(1)-модда биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»; 
          70) 182-модда биринчи қисмининг санкцияси «жарима ёки» деган сўзлардан кейин «тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          71) 183-модда иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади»; 
          72) 184-модда биринчи қисмининг санкциясидаги «ёхуд олти ойгача қамоқ» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          73) 184(1)-модда: 
          биринчи қисмининг санкциясидаги «бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ» деган сўзлар «икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          иккинчи қисмининг санкцияси «жарима ёки» деган сўзлардан кейин «икки юз қирқ соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          74) 185-модданинг санкциясидаги «уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ» деган сўзлар «уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          75) 185(1)-модда: 
          биринчи қисмининг санкцияси «беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд» деган сўзлардан кейин «уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          иккинчи қисмининг санкциясидаги «икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ» деган сўзлар «уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          учинчи қисмининг санкцияси «жарима ёки» деган сўзлардан кейин «уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          76) 185(2)-модда: 
          биринчи қисмининг санкцияси «жарима ёки» деган сўзлардан кейин «икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          иккинчи қисмининг санкцияси «жарима ёки» деган сўзлардан кейин «икки юз қирқ соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          учинчи қисмининг санкциясидаги «икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч ойгача қамоқ» деган сўзлар «уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          77) 186-модда: 
          биринчи қисмининг санкциясидаги «икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ» деган сўзлар «уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»; 
          78) 186(2)-модда биринчи қисмининг санкцияси «жарима ёки» деган сўзлардан кейин «уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          79) 188-модда биринчи қисмининг санкцияси «жарима ёки» деган сўзлардан кейин «тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          80) 189-модда биринчи қисмининг санкциясидаги «олти ойгача қамоқ» деган сўзлар «икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          81) 190-модда: 
          биринчи қисмининг санкцияси «беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд» деган сўзлардан кейин «уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          иккинчи қисмининг санкциясидаги «олти ойгача қамоқ» деган сўзлар «уч юз соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          82) 191-модда: 
          биринчи қисмининг санкцияси «жарима ёки» деган сўзлардан кейин «уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          иккинчи қисмининг санкциясидаги «икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ» деган сўзлар «уч юз соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          83) 192-модданинг санкциясидаги «уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ» деган сўзлар «уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          84) 192(1)-модда: 
          биринчи қисмининг санкцияси «уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд» деган сўзлардан кейин «уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          иккинчи қисмининг санкцияси «жарима ёки» деган сўзлардан кейин «уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          85) 192(2)-модда: 
          биринчи қисмининг санкцияси «уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд» деган сўзлардан кейин «уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
иккинчи қисмининг санкцияси «жарима ёки» деган сўзлардан кейин «уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          86) 192(3)-модда: 
          биринчи қисмининг санкцияси «уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд» деган сўзлардан кейин «уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          иккинчи қисмининг санкцияси «жарима ёки» деган сўзлардан кейин «уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          87) 192(4)-модда биринчи қисмининг санкцияси «уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд» деган сўзлардан кейин «уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          88) 192(5)-модда биринчи қисмининг санкцияси «жарима» деган сўздан кейин «ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          89) 192(6)-модда: 
          биринчи қисмининг санкцияси «икки йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд» деган сўзлардан кейин «уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          иккинчи қисмининг санкцияси «жарима ёки» деган сўзлардан кейин «уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          90) 192(7)-модданинг санкцияси «уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд» деган сўзлардан кейин «икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          91) 192(8)-модданинг санкцияси «уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд» деган сўзлардан кейин «уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          92) 192(9)-модда: 
          биринчи қисмининг санкцияси «жарима ёки» деган сўзлардан кейин «уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          иккинчи қисмининг санкцияси «жарима ёки» деган сўзлардан кейин «уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          93) 192(10)-модда: 
          биринчи қисмининг санкцияси «жарима ёки» деган сўзлардан кейин «икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          иккинчи қисмининг санкцияси «жарима ёки» деган сўзлардан кейин «икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          94) 192(11)-модда: 
          биринчи қисмининг санкцияси «жарима ёки» деган сўзлардан кейин «уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          иккинчи қисмининг санкцияси «жарима ёки» деган сўзлардан кейин «уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          95) 193-модданинг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»; 
          96) 194-модда: 
          биринчи қисмининг санкцияси «беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки» деган сўзлардан кейин «уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          иккинчи қисмининг санкциясидаги «уч ойдан олти ойгача қамоқ ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          97) 195-модда: 
          биринчи қисмининг санкцияси «беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки» деган сўзлардан кейин «уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          иккинчи қисмининг санкциясидаги «уч ойдан олти ойгача қамоқ ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          98) 196-модда: 
          биринчи қисмининг санкцияси «беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд» деган сўзлардан кейин «уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          иккинчи қисмининг санкциясидаги «уч ойдан олти ойгача қамоқ ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          99) 197-модданинг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»; 
          100) 198-модда: 
          биринчи қисмининг санкциясидаги «бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч ойгача қамоқ» деган сўзлар «икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          иккинчи қисмининг санкциясидаги «бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч ойдан олти ойгача қамоқ» деган сўзлар «икки юз қирқ соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          учинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «энг кам ойлик иш ҳақининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»; 
          101) 199-модданинг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»; 
          102) 200-модданинг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»; 
          103) 201-модда: 
          биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»; 
          иккинчи қисмининг санкциясидаги «уч ойдан олти ойгача қамоқ ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          104) 202-модда: 
          биринчи қисмининг санкциясидаги «икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ» деган сўзлар «уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»; 
          105) 203-модданинг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»; 
          106) 204-модда: 
          биринчи қисмининг санкцияси «беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд» деган сўзлардан кейин «уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          иккинчи қисмининг санкциясидаги «олти ойгача қамоқ ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          107) 205-модда биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан икки йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»; 
          108) 206-модда биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан икки йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»; 
          109) 207-модда: 
          биринчи қисмининг санкцияси «жарима ёки» деган сўзлардан кейин «уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          иккинчи қисмининг санкциясидаги «икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ» деган сўзлар «уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин»; 
          110) 208-модданинг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»; 
          111) 209-модда биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан икки йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»; 
          112) 213-модда: 
          биринчи қисмининг санкциясидаги «икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ» деган сўзлар «уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          иккинчи қисмининг санкцияси «жарима ёки» деган сўзлардан кейин «уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          113) 214-модда: 
          биринчи қисмининг санкциясидаги «икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ» деган сўзлар «уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          иккинчи қисмининг санкцияси «жарима ёки» деган сўзлардан кейин «уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          114) 215-модданинг санкциясидаги «уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч ойгача қамоқ» деган сўзлар «уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          115) 216-модданинг санкциясидаги «олти ойгача қамоқ ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          116) 216(1)-модданинг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»; 
          117) 216(2)-модда: 
          биринчи қисмининг санкциясидаги «олти ойгача қамоқ» деган сўзлар «уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          иккинчи қисмининг санкциясидаги «олти ойгача қамоқ» деган сўзлар «уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          118) 217-модда: 
          биринчи қисмининг санкциясидаги «олти ойгача қамоқ» деган сўзлар «уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          иккинчи қисмининг санкциясидаги «олти ойгача қамоқ» деган сўзлар«уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          119) 218-модданинг санкциясидаги «олти ойгача қамоқ ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          120) 219-модда: 
          биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»; 
          иккинчи қисмининг санкциясидаги «уч ойдан олти ойгача қамоқ» деган сўзлар «уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          121) 225-модда: 
          биринчи қисмининг санкцияси «жарима ёки» деган сўзлардан кейин «уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          иккинчи қисмининг санкцияси «жарима ёки» деган сўзлардан кейин «уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          122) 227-модда: 
          биринчи қисмининг санкциясидаги «икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ» деган сўзлар «уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»; 
          123) 228-модда: 
          биринчи қисмининг санкциясидаги «уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ» деган сўзлар «уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          учинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд икки йилгача озодликни чеклаш ёки икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»; 
          124) 228(1)-модда: 
          биринчи қисмининг санкциясидаги «икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ» деган сўзлар «уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»; 
          125) 229-модданинг санкциясидаги «икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч ойгача қамоқ» деган сўзлар «уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          126) 229(1)-модданинг санкциясидаги «ёки олти ойгача қамоқ» деган сўзлар «ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          127) 229(2)-модданинг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»; 
          128) 229(3)-модданинг санкцияси «жарима ёки» деган сўзлардан кейин «уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          129) 232-модда: 
          биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликни чеклаш ёкибир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»; 
          иккинчи қисмининг санкциясидаги «уч ойдан олти ойгача қамоқ ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          130) 233-модда биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»; 
          131) 234-модда биринчи қисмининг санкциясидаги «олти ойгача қамоқ» деган сўзлар «бир йилгача озодликни чеклаш ёхудбир йилгача озодликдан маҳрум қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          132) 236-модда иккинчи қисмининг санкциясидаги «олти ойгача қамоқ ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          133) 237-модда биринчи қисмининг санкциясидаги «ёхуд олти ойгача қамоқ» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          134) 238-модда биринчи қисмининг санкциясидаги «ёки олти ойгача қамоқ» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          135) 240-модда биринчи қисмининг санкциясидаги «уч ойгача қамоқ» деган сўзлар «уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          136) 241-модда биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»; 
          137) 244(1)-модда: 
          биринчи қисмининг санкциясидаги «олти ойгача қамоқ ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
иккинчи қисмининг санкциясидаги «олти ойгача қамоқ ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          138) 248-модда биринчи қисмининг санкциясидаги «олти ойгача қамоқ ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          139) 250-модда биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»; 
          140) 250(1)-модда биринчи қисмининг санкциясидаги «икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки олти ойгача қамоқ» деган сўзлар «уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          141) 252-модда биринчи қисмининг санкциясидаги «олти ойгача қамоқ ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          142) 262-модда биринчи қисмининг санкцияси «беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд» деган сўзлардан кейин «уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          143) 263(1)-модда биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»; 
          144) 265-модданинг санкциясидаги «уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ» деган сўзлар «уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          145) 266-модда биринчи қисмининг санкцияси «жарима ёки» деган сўзлардан кейин «уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          146) 268-модда: 
          биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»; 
          иккинчи қисмининг санкциясидаги «олти ойгача қамоқ ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          147) 269-модда биринчи қисмининг санкциясидаги «уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки олти ойгача қамоқ» деган сўзлар «уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          148) 270-модда: 
          биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»; 
          иккинчи қисмининг санкциясидаги «олти ойгача қамоқ ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          149) 271-модда биринчи қисмининг санкциясидаги «олти ойгача қамоқ ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          150) 273-модда биринчи қисмининг санкциясидаги «олти ойгача қамоқ ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          151) 274-модда иккинчи қисмининг санкциясидаги «олти ойгача қамоқ ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          152) 276-модда биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»; 
          153) 277-модда: 
          биринчи қисмининг санкциясидаги «уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ» деган сўзлар «уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»; 
          154) 278-модда: 
          учинчи қисмининг санкциясидаги «икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд тўрт ойгача қамоқ» деган сўзлар «уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          тўртинчи қисмининг санкциясидаги «уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ» деган сўзлар «уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          155) 278(1)-модда иккинчи қисмининг санкциясидаги «ёхуд олти ойгача қамоқ» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          156) 284-модданинг санкциясидаги «уч ойгача қамоқ» деган сўзлар «бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          157) 285-модда биринчи қисмининг санкциясидаги «олти ойгача қамоқ» деган сўзлар «икки йилгача хизмат бўйича чеклаш» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          158) 287-модда биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «бир йилгача интизомий қисмга юбориш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»; 
          159) 290-модда биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «бир йилгача интизомий қисмга юбориш ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»; 
          160) 291-модда биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «икки йилгача хизмат бўйича чеклаш ёки бир йилгача интизомий қисмга юбориш ёхуд бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»; 
          161) 292-модданинг санкциясидаги «олти ойгача қамоқ ёхуд» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          162) 293-модда биринчи қисмининг санкциясидаги «олти ойгача қамоқ ёхуд» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          163) 294-модда биринчи қисмининг санкциясидаги «уч ойгача қамоқ ёхуд» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          164) 295-модда биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «бир йилгача интизомий қисмга юбориш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»; 
          165) 296-модда биринчи қисмининг санкциясидаги «олти ойгача қамоқ» деган сўзлар «бир йилгача интизомий қисмга юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          166) 301-модда биринчи қисмининг санкциясидаги «олти ойгача қамоқ ёхуд» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          167) 302-модда биринчи қисмининг санкциясидаги «олти ойгача қамоқ ёхуд» деган сўзлар чиқариб ташлансин. 
 
            4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013–XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда, № 7–8, 217-модда; 2001 йил, № 1–2, 11, 23-моддалар, № 9–10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2006 йил, № 6, 261-модда; 2007 йил, № 4, 166-модда, № 6, 248, 249-моддалар, № 9, 422-модда, № 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 177, 187-моддалар, № 9, 482, 484, 487-моддалар, № 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 136-модда, № 9, 335-модда, № 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, № 6, 231-модда, № 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, № 12, 477-модда; 2011 йил, № 4, 103, 104-моддалар, № 9, 252-модда,№ 12/2, 363-модда; 2012 йил, № 1, 3-модда, № 9/2, 244-модда, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 385-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин: 
          1) 13-модда: 
          қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин: 
          «Агар судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилаётган жиноят иши бўйича суд муҳокамаси вақтида Жиноят кодекси 15-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган жиноятлар содир этилганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланса, ишнинг кўрилиши уни якка тартибда кўриб чиқишни бошлаган судья томонидан давом эттирилади»; 
          иккинчи – олтинчи қисмлари тегишинча учинчи – еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин; 
олтинчи қисмидаги «Суд раёсати» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          еттинчи қисми чиқариб ташлансин; 
          2) 29-модданинг биринчи қисми «айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш тўғрисидаги» деган сўзлардан кейин «мурдани эксгумация қилиш ҳақидаги, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          3) 36-модданинг биринчи қисмидаги «бекор қилишга; амнистия актига» деган сўзлар «бекор қилишга; мурдани эксгумация қилиш тўғрисида, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш ҳақида илтимосномалар беришга; амнистия актига» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          4) 38-модданинг 4-бандидаги «қамоқ тарзидаги жазони ижро этиш муассасаларининг» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          5) 51-модда биринчи қисмининг 8-банди қуйидаги мазмундаги 8 ва 9-бандлар билан алмаштирилсин: 
          «8) тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги ишларда; 
          9) апелляция, кассация ва назорат инстанцияси суди томонидан кўриладиган ишларда ҳимоячининг иштирок этиши шарт»; 
          6) 52-модданинг иккинчи қисмидаги «1 – 4 ва 8-бандларида» деган сўзлар «1 – 4, 8 ва 9-бандларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          7) 148-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
 
«148-модда. Мурдани эксгумация қилиш асослари ва тартиби 
            Кўздан кечириш, таниб олиш, текшириш ёки экспертизага намуналар олиш учун мурдани қабрдан чиқариб олиш зарур бўлган тақдирда прокурор, терговчи ёки суриштирувчи мурдани эксгумация қилиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақида мазкур тергов ҳаракатини ўтказиш асосларини баён этган ҳолда қарор чиқаради. Қарорга илтимосномани асословчи зарур материаллар илова қилинади. 
          Терговчининг ёки суриштирувчининг мурдани эксгумация қилиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарори ва зарур материаллар прокурорга юборилади. 
          Прокурор мурдани эксгумация қилиш тўғрисидаги илтимосноманинг асослилигини текшириб, унга рози бўлган тақдирда, мурдани эксгумация қилиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорни ва зарур материалларни судга юборади. 
          Суд мурдани эксгумация қилишни суриштирув органларига ёки терговчига топширади, бу ҳақда ажрим чиқаради»; 
          8) қуйидаги мазмундаги 148(1) ва 148(2)-моддалар билан тўлдирилсин: 
 
«148(1)-модда. Мурдани эксгумация қилиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш 
            Мурдани эксгумация қилиш тўғрисидаги илтимоснома дастлабки тергов юритилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг, округ, ҳудудий ҳарбий суднинг судьяси томонидан, мазкур судларнинг судьяси бўлмаган ёхуд мурдани эксгумация қилиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқишда унинг иштирокини истисно этувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда эса, жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар суди, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раисининг кўрсатмасига биноан бошқа тегишли суднинг судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. 
          Мурдани эксгумация қилиш тўғрисидаги илтимоснома материаллар келиб тушган пайтдан эътиборан қирқ саккиз соатдан кечиктирмай ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади. 
          Суд мажлисида прокурор, терговчи, суриштирувчи, қонуний вакил ёки мурдасиэксгумация қилиниши лозим бўлган вафот этган шахснинг яқин қариндошларидан бири, зарур ҳолларда гумон қилинувчи, айбланувчи, шунингдек, агар ишда иштирок этаётган бўлса, ҳимоячи ва қонуний вакил иштирок этади. 
          Суд мажлисининг ўтказилиш жойи, санаси ва вақти ҳақида лозим даражада хабардор қилинган шахсларнинг суд мажлисига келмаганлиги мурдани эксгумация қилиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш учун монелик қилмайди. 
          Мурдани эксгумация қилиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш прокурорнинг маърузаси билан бошланади, у мазкур тергов ҳаракатини ўтказиш заруратини асослаб беради, сўнгра тақдим қилинган материаллар текширилади. Шундан кейин судья ажрим чиқариш учун алоҳида хонага киради. 
 
148(2)-модда. Суд ажрими 
            Судья мурдани эксгумация қилиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиб, мурдани эксгумация қилиш тўғрисида ёки мурдани эксгумация қилишни рад этиш ҳақида ажрим чиқаради. 
          Судьянинг мурдани эксгумация қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрими асослантирилган бўлиши керак. 
          Судьянинг мурдани эксгумация қилиш тўғрисидаги ажрими ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан кучга киради.Судьянинг ажрими прокурорга ижро учун, гумон қилинувчига, айбланувчига, ҳимоячига эса маълумот учун юборилади.
          Судьянинг мурдани эксгумация қилиш тўғрисидаги ёки мурдани эксгумация қилишни рад этиш ҳақидаги ажрими устидан у чиқарилган кундан эътиборан етмиш икки соат ичида апелляция тартибида шикоят берилиши, протест билдирилиши мумкин. Апелляция шикояти, протести ажримни чиқарган суд орқали берилади, мазкур суд йигирма тўрт соат ичида уларни материаллар билан бирга апелляция инстанцияси судига юбориши шарт. Апелляция инстанцияси суди ушбу материалларни шикоят ёки протест билан бирга улар келиб тушган пайтдан эътиборан етмиш икки соатдан кечиктирмай кўриб чиқиши керак. 
          Апелляция шикояти ёки протести берилиши суднинг мурдани эксгумация қилиш тўғрисидаги ажрими ижросини тўхтатиб туради. 
          Апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини, протестини кўриб чиқиб, ўз ажрими билан: 
          судьянинг ажримини ўзгаришсиз, шикоятни ёки протестни эса қаноатлантирмай қолдиришга; 
          судьянинг ажримини бекор қилишга ва мурдани эксгумация қилишга рухсат беришга ёки мурдани эксгумация қилишни рад этишга ҳақли. 
          Мурдани эксгумация қилиш рад этилган тақдирда, айнан ўша мурдага нисбатан мазкур масала бўйича такроран судга мурожаат қилишга мурдани эксгумация қилишни тақозо этадиган янги ҳолатлар юзага келганда йўл қўйилади»; 
          9) 166-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «Гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг бошқа шахсларга юборган ёхуд бошқа шахсларнинг гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига юборган почта-телеграф жўнатмаларида содир этилган жиноятга доир маълумотлар ёки иш учун аҳамиятга молик ҳужжатлар, буюмлар бор деб гумон қилиш учун етарлича асослар мавжуд бўлганда, прокурор, терговчи ёки суриштирувчи мазкур шахсларнинг барча почта-телеграф жўнатмаларини ёки уларнинг айримларини хатлаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақида мазкур тергов ҳаракатини ўтказиш асосларини баён этган ҳолда қарор чиқаради. 
          Хатлаб қўйилиши мумкин бўлган почта-телеграф жўнатмалари жумласига барча турдаги хатлар, телеграммалар, радиограммалар, бандероллар, посилкалар, почта контейнерлари киради.
          Прокурорнинг, терговчининг ёки суриштирувчининг почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорида: хат-хабарлари ушлаб турилиши лозим бўлган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми; бу шахснинг доимий яшаш жойи манзили; хатланаётган почта-телеграф жўнатмаларининг турлари; хатлаш чорасининг муддати; жўнатмаларни ушлаб туриш ва бу ҳақда прокурорга, терговчига ёки суриштирувчига маълум қилиш мажбурияти юклатилган алоқа муассасасининг номи кўрсатилади. Қарорга илтимосномани асословчи зарур материаллар илова қилинади. 
          Терговчининг ёки суриштирувчининг почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарори ва зарур материаллар прокурорга юборилади. 
          Прокурор почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги илтимосноманинг асослилигини текшириб, унга рози бўлган тақдирда, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорни ва зарур материалларни судга юборади. 
          Гумон қилинувчининг, айбланувчининг бошқа шахсларга ёки бошқа шахсларнинг гумон қилинувчига, айбланувчига юборган почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги масала ушбу бобда белгиланган тартибда, судланувчининг бошқа шахсларга ёки бошқа шахсларнинг судланувчига юборган почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш эса ушбу Кодекснинг 423, 438-моддаларида назарда тутилган тартибда суд томонидан ҳал этилади»; 
          10) қуйидаги мазмундаги 166(1) ва 166(2)-моддалар билан тўлдирилсин: 
 
«166(1)-модда. Почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш 
            Почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги илтимоснома дастлабки тергов юритилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг, округ, ҳудудий ҳарбий суднинг судьяси томонидан, мазкур судларнинг судьяси бўлмаган ёхуд почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқишда унинг иштирокини истисно этувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда эса, жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар суди, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раисининг кўрсатмасига биноан бошқа тегишли суднинг судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. 
          Почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги илтимоснома материаллар келиб тушган пайтдан эътиборан қирқ саккиз соатдан кечиктирмай ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади. 
          Суд мажлисида прокурор, зарурат бўлган ҳолларда терговчи, суриштирувчи, гумон қилинувчи, айбланувчи, шунингдек, агар ишда қатнашаётган бўлса, ҳимоячи ва қонуний вакил ҳам иштирок этади. 
          Суд мажлисининг ўтказилиш жойи, санаси ва вақти ҳақида лозим даражада хабардор қилинган шахсларнинг суд мажлисига келмаганлиги почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш учун монелик қилмайди. 
          Почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш прокурорнинг маърузаси билан бошланади, у мазкур тергов ҳаракатини ўтказиш заруратини асослаб беради,сўнгра тақдим қилинган материаллар текширилади. Шундан кейин судья ажрим чиқариш учун алоҳида хонага киради. 
 
166(2)-модда. Суд ажрими 
  
          Судья почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиб, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисида ёки почта-телеграф жўнатмаларини хатлашни рад этиш ҳақида ажрим чиқаради. 
          Судьянинг почта-телеграф жўнатмаларини хатлашни рад этиш ҳақидаги ажрими асослантирилган бўлиши керак. 
          Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган суд ажрими ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан кучга киради. Почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги ажрим тегишли алоқа муассасасининг бошлиғига юборилади ва уни бажариш мазкур бошлиқ учун мажбурийдир. Бу ажримни бажармаганлик ёки унинг мазмунини ошкор этганлик қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади. 
          Алоқа муассасасининг бошлиғи суд ажримида кўрсатилган хат-хабарлар ва бошқа жўнатмаларни ушлаб туради ҳамда бу ҳақда прокурорга, терговчига, суриштирувчига ёки судга дарҳол маълум қилади. 
          Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган суд ажрими устидан мазкур ажрим чиқарилган кундан эътиборан етмиш икки соат ичида гумон қилинувчи, айбланувчи, унинг ҳимоячиси ва қонуний вакили томонидан апелляция тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор томонидан протест билдирилиши мумкин. Апелляция шикояти, протест ажримни чиқарган суд орқали берилади, мазкур суд уларни қирқ саккиз соат ичида материаллар билан бирга апелляция инстанцияси судига юбориши шарт. Шикоят ёки протест берилиши суднинг почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги ажрими ижросини тўхтатиб турмайди. Апелляция инстанцияси суди ушбу материалларни шикоят ёки протест билан бирга улар келиб тушган пайтдан эътиборан етмиш икки соатдан кечиктирмай кўриб чиқиши керак. 
          Апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини, протестини кўриб чиқиб, ўз ажрими билан: 
          судьянинг ажримини ўзгаришсиз, шикоятни ёки протестни эса қаноатлантирмай қолдиришга; 
          судьянинг ажримини бекор қилишга ва почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйишга ёки почта-телеграф жўнатмаларини хатлашни рад этишга ҳақли. 
          Почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш рад этилган тақдирда, айнан ўша гумон қилинувчига, айбланувчига нисбатан мазкур масала бўйича такроран судга мурожаат қилишга почта-телеграф жўнатмаларини хатлашни тақозо этадиган янги ҳолатлар юзага келганда йўл қўйилади»; 
          11) 168-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «Почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш қарор чиқарган судни албатта хабардор этган ҳолда, суриштирувчи, терговчи томонидан прокурорнинг розилиги билан ёки бу чорани қўллашга зарурат қолмаса, суд томонидан бекор қилинади. Дастлабки тергов давомида иш тугатилганда, биринчи инстанция судида эса, ишни тугатиш ҳақида ажрим чиқарилганда ёхуд ҳукм қонуний кучга киргач, хатлаб қўйиш чораси бекор қилиниши лозим. 
          Почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш чорасининг бекор қилинганлиги айнан бир шахсга нисбатан почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйиш тўғрисидаги илтимоснома билан судга такроран мурожаат этишга монелик қилмайди»; 
          12) 226-модданинг биринчи қисмидаги «етмиш икки» деган сўзлар «қирқ саккиз» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          13) 242-модда иккинчи қисмининг олтинчи хатбошисидаги «қамоқ ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          14) 243-модда: 
          тўртинчи ва олтинчи қисмларидаги «ўн икки соат» деган сўзлар «саккиз соат» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          ўнинчи қисми қуйидаги мазмундаги 2(1) ва 2(2)-бандлар билан тўлдирилсин: 
          «2(1)) қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашни рад қилиш ва уй қамоғи ёки гаров тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаш тўғрисида; 
          2(2)) уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашни рад қилиш ва гаров тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаш тўғрисида»; 
          қуйидаги мазмундаги ўн биринчи қисм билан тўлдирилсин: 
          «Қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш рад қилинган ва гаров тарзидаги эҳтиёт чораси танланган тақдирда,гумон қилинувчини ёки айбланувчини ушлаб туриш муддати гаров киритиш имконини бериш учун суд томонидан кўпи билан қирқ саккиз соатгача бўлган муддатга узайтирилади, кўрсатилган муддатда гаров киритилмаган тақдирда қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги илтимоснома қаноатлантирилган ҳисобланади»; 
          ўн биринчи, ўн иккинчи ва ўн учинчи қисмлари тегишинча ўн иккинчи, ўн учинчи ва ўн тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин; 
          15) 245-модданинг иккинчи – олтинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги иккинчи – еттинчи қисмлар билан алмаштирилсин: 
          «Қамоқда сақлаб туришнинг ёки уй қамоғининг қонун нормаларида белгиланган уч ойлик муддатини: 
          беш ойгача узайтириш имкони – Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ёки вилоят, Тошкент шаҳар прокурори ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг илтимосномасига биноан; 
          етти ойгача узайтириш имкони – Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосарларининг илтимосномасига биноан суд томонидан кўриб чиқилади. 
          Муддатни янада узайтиришга йўл қўйилмайди. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган илтимосномаларни кўриб чиқишда суд тақдим этилган материалларнинг асослилигини, шунингдек процессуал нормалар ва талабларга риоя этилганлигини инобатга олади.
          Қамоқда сақлаб туриш муддатига ушбу Кодекснинг 599-моддасига мувофиқ шахсни Ўзбекистон Республикасига ушлаб бериш тўғрисидаги сўровга кўра унинг хорижий давлат ҳудудида қамоқда сақланган вақти қўшиб ҳисобланади. 
          Агар Ўзбекистон Республикасига хорижий давлат томонидан ушлаб берилган шахсни ушбу модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошисида белгиланган қамоқда сақлаб туришнинг охирги муддати тугаган бўлса ва ишнинг ҳолатларига кўра қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини ўзгартириш мумкин бўлмаса, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосарларининг илтимосномасига биноан суд ушбу Кодекснинг 247-моддасида назарда тутилган талабларга риоя этган ҳолда, қамоқда сақлаб туришнинг қўшимча муддатини белгилашга ҳақли, аммоушбу муддат шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча сақлаш ҳибсхонасига ёхуд тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган пайтдан эътиборан уч ойдан ортиқ бўлмаслиги керак. 
          Тергови тамомланган жиноят ишининг материаллари айбланувчига ва унинг ҳимоячисига танишиб чиқиш учун ушбу модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошисида ёхуд ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган қамоқда сақлаб туришнинг охирги муддати тугашидан камида бир ой олдин тақдим этилган бўлиши лозим. 
          Айбланувчи ва унинг ҳимоячиси ишнинг материаллари билан танишиб чиқиши учун кетган вақт эҳтиёт чораси тариқасида қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддатини ҳисоблаб чиқишда инобатга олинмайди»; 
          16) 246-модда чиқариб ташлансин; 
          17) 271-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «алоқа муассасаларининг ходимлари – суднинг почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги ажримини бажармаганлик ёки етарли даражада бажармаганлик учун»; 
          18) 351-модданинг: 
          бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги бешинчи – саккизинчи қисмлар билан алмаштирилсин: 
          «Дастлабки тергов муддатига қуйидагилар кирмайди: 
          1) айбланувчи, ҳимоячи, шунингдек жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари иш материаллари билан танишиб чиққан вақт; 
          2) дастлабки тергов тўхтатиб турилган вақт; 
          3) қўшимча тергов ўтказиш учун прокурор томонидан қайтарилган иш терговчига келиб тушгунга қадар ўтган вақт. 
          Ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган дастлабки тергов муддати тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ёки вилоят, Тошкент шаҳар прокурори ва унга тенглаштирилган прокурор томонидан беш ойгача узайтирилиши мумкин. 
          Кейинчалик дастлабки тергов муддати фақат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосарлари томонидан етти ойгача узайтирилиши мумкин. 
          Иш қўшимча тергов ўтказиш учун қайтариб юборилганда, шунингдек тўхтатилган ёки тугатилган иш қайта тикланганда қўшимча тергов муддати мазкур ишни терговчи қабул қилган пайтдан эътиборан бир ой доирасида белгиланади. Бу муддатни янада узайтириш иш прокурорга берилгунга, тўхтатиб турилгунга ёки тугатилгунга қадар ўтган тергов муддати ҳисобга олинган ҳолда умумий асосларда амалга оширилади»; 
          саккизинчи қисми тўққизинчи қисм деб ҳисоблансин; 
          19) 382-модданинг учинчи қисми: 
          қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин: 
          «мурдани эксгумация қилиш тўғрисида, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисида судга илтимоснома киритади ёки илтимосномага розилик беради»; 
          саккизинчи – ўн бешинчи хатбошилари тегишинча тўққизинчи – ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин; 
          ўн биринчи хатбошисидаги «почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш ва уларни олиб қўйишга» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          20) 384-модда қуйидаги мазмундаги 10(1)-банд билан тўлдирилсин: 
          «10(1)) ишни бирлаштиришда ёки ажратишда ушбу Кодекснинг 332-моддаси талабларига риоя этилган-этилмаганлигини»; 
          21) 389-модда: 
          қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин: 
          «Агар бир судда кўриб чиқилаётган жиноят иши бўйича суд муҳокамаси пайтида судланувчи томонидан бошқа суд судловига тегишли жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланса, ишни кўриб чиқиш суд муҳокамасини бошлаган суд томонидан давом эттирилади»; 
          учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлари тегишинча тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин; 
          22) 395-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 4-банд билан тўлдирилсин: 
          «4) дастлабки терговнинг техник йўсиндаги камчиликларини бартараф этиш учун ишни айблов хулосасини тасдиқлаган прокурорга юбориш тўғрисида»; 
          23) 396-модда қуйидаги мазмундаги 4(1) -банд билан тўлдирилсин: 
          «4(1)) ишни бирлаштиришда ёки ажратишда ушбу Кодекснинг 332-моддаси талабларига риоя этилганми»; 
          24) қуйидаги мазмундаги 401(1)-модда билан тўлдирилсин: 
 
«401(1)-модда. Дастлабки терговнинг техник йўсиндаги камчиликларини бартараф этиш учун ишни прокурорга юбориш 
            Суриштирув ёки дастлабки тергов жараёнида йўл қўйилган техник йўсиндаги камчиликлар, шу жумладан ёзувдаги хатолар, ҳарфий хатолар ва арифметик хатолар аниқланган тақдирда, судья уларни бартараф этиш учун ишни прокурорга юборади. 
          Техник йўсиндаги камчиликлар бартараф этилганидан ва иш прокурор томонидан қайтарилганидан кейин беш сутка ичида суд ушбу Кодексда белгиланган умумий қоидаларга кўра жиноят ишини судда муҳокама қилиш учун тайинлаш билан боғлиқ масалаларни ҳал этади»; 
          25) 404-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
 
«404-модда. Суднинг ишни тугатиш тўғрисидаги ажрими устидан шикоят бериш ва протест билдириш 
            Суднинг ишни тугатиш тўғрисидаги ажрими устидан айбланувчи, жабрланувчи хусусий шикоят бериши ва прокурор хусусий протест билдириши мумкин»; 
          26) 414-модданинг биринчи қисми «муҳокама қилиш фақат айбланувчиларга» деган сўзлардан кейин«шунингдек ҳақиқатни аниқлаш мақсадида – айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинмаган бошқа шахсларга» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          27) 415-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «Суд дастлабки терговда эълон қилинган айбловни ушбу Кодекснинг 416 ва 417-моддаларида назарда тутилган тартибда ўзгартиришга ёки тўлдиришга ҳақли»; 
          28) қуйидаги мазмундаги 415(1)-модда билан тўлдирилсин: 
 
«415(1)-модда. Дастлабки терговнинг тўлиқ эмаслигини ёки 
жиноят-процессуал қонуни нормаларининг 
жиддий бузилишларини бартараф этиш 
            Дастлабки терговнинг тўлиқ эмаслиги ёки жиноят-процессуал қонуни нормаларининг жиддий бузилишлари жиноят ишини кўриб чиқиш чоғида суд томонидан бартараф этилади. 
          Судланувчига нисбатан айбловни оғирроғи билан ёки ҳақиқий аҳволга кўра дастлабки айбловдан жиддий фарқ қиладиган айблов билан алмаштириш учун ёки бошқа шахсни ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш учун асослар аниқланган тақдирда, суд дастлабки терговнинг тўлиқ эмаслигини ёки жиноят-процессуал қонуни нормаларининг жиддий бузилишларини ушбу Кодекснинг 416 ва 417-моддаларига мувофиқ бартараф этади»; 
          29) 416-модда: 
          иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «Янги айблов дастлабки айблов билан узвий боғлиқ бўлган ва уларни алоҳида-алоҳида кўриш имконияти бўлмаган ҳолларда, судланувчини янги айблов бўйича жиноий жавобгарликка тортиш асосларини аниқлаш тартиби давлат айбловини қўллаб-қувватловчи прокурорнинг ёки жабрланувчининг, унинг вакилининг илтимосномасига кўра амалга оширилади»; 
          қуйидаги мазмундаги учинчи – ўн иккинчи қисмлар билан тўлдирилсин: 
          «Илтимосномада айбловни тўлдириш билан боғлиқ процессуал ҳаракатларнинг ўтказилиши зарурати асослантирилган бўлиши керак. 
          Суд берилган илтимоснома бўйича уни қаноатлантириш тўғрисида ёки қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақида ажрим чиқаради. 
          Илтимоснома қаноатлантирилган тақдирда, суд ажримда айбловни тўлдириш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун қандай ҳолатларга аниқлик киритилиши лозимлигини кўрсатади ва унинг ижросини айблов хулосасини тасдиқлаган прокурорга ижро муддатини бир ойгача доирада кўрсатган ҳолда топширади. 
          Қўшимча процессуал ҳаракатлар натижаларига кўра давлат айбловини қўллаб-қувватловчи прокурор судга йиғилган далилларни тақдим этади, айблов хулосасига қўшимчани ўқиб эшиттиради ҳамда унинг кўчирма нусхасини судланувчига ва унинг ҳимоячисига топширади. 
          Суд прокурор томонидан тақдим этилган материаллар бўйича тарафларнинг фикрини аниқлайди ва уларни жиноят ишига қўшиб қўйиш ҳақида ажрим чиқаради. 
          Суд судланувчининг, унинг ҳимоячисининг илтимосномаси бўйича уларнинг прокурор томонидан тақдим этилган қўшимча далиллар ва айблов хулосасига қўшимча билан танишишга, шунингдек ушбу далилларга ва хулосага эътирозлар тақдим этишгабўлган ҳуқуқини таъминлайди. 
          Суд ушбу модданинг саккизинчи қисмида кўрсатилган масалаларни ҳал қилишда судланувчи ва унинг ҳимоячиси ҳуқуқларини таъминлаш учун суд мажлисида ўн суткагача танаффус эълон қилади. 
          Суднинг ажрими белгиланган муддатда ижро этилмаган ёки дастлабки айбловни ўзгартириш ёки тўлдириш учун далилларни аниқлаш имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда, суд жиноят ишида мавжуд бўлган далиллар асосида суд муҳокамасини давом эттиради. 
          Суднинг ажримини ижро этиш натижалари бўйича ёки суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган янги далилларни баҳолаш ва текшириш ушбу Кодекс 443-моддасининг иккинчи қисмида белгиланган тартибда ўтказилади. 
          Тўпланган қўшимча далиллар ва аниқланган ҳолатлар асосида прокурор оғирроқ айбловга ўзгартирилган ёки тўлдирилган айблов асосида ёхуд ҳақиқий аҳволга кўра дастлабки айбловдан жиддий фарқ қиладиган айблов асосида қарорнинг таърифини тарафлар музокараларида судга тақдим этади»; 
          30) 417-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги иккинчи – ўн учинчи қисмлар билан алмаштирилсин: 
          «Тахмин қилинаётган жиноят кўрилаётган иш билан узвий боғлиқ бўлган ва бу ишларни алоҳида-алоҳида кўриш имконияти бўлмаган ҳолларда, давлат айбловини қўллаб-қувватловчи прокурор ёки жабрланувчи, унинг вакили илтимосномасига кўра суд бошқа шахсни ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш учун асосларни аниқлаш юзасидан тегишли процессуал ҳаракатларни бир ойгача бўлган муддатда ўтказишни иш бўйича айблов хулосасини тасдиқлаган прокурорга топшириш ҳақида ажрим чиқаради. 
          Илтимосномада бошқа шахсни айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиш билан боғлиқ процессуал ҳаракатларни амалга ошириш зарурати асослантирилган бўлиши керак. 
          Суд ажримини ижро этиш натижаларига кўра давлат айбловини қўллаб-қувватловчи прокурор судга янгидан тузилган айблов хулосасини ёки айблов хулосасига қўшимчани тақдим этади ҳамда унинг кўчирма нусхасини судланувчига ва унинг ҳимоячисига топширади. 
          Илгари эълон қилинган айблов бошқа шахс айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниши муносабати билан ўзгартирилган тақдирда, суд ишни кўришни суд муҳокамасининг умумий шартлари бўйича қайта тиклайди. Бундай ҳолларда суд муҳокамасининг муддати ўзгартирилган ёки тўлдирилган айблов бўйича ишни судда кўриш қайта тикланган пайтдан эътиборан ҳисобланади. 
          Иш бўйича суд тергови ўтказилаётганда суд судда ишни юритиш тўхтатиб турилгунига қадар ўтказилган процессуал ҳаракатларни такроран ўтказиш зарурлиги тўғрисидаги масалани тарафларнинг фикрини инобатга олган ҳолда ҳал қилади. 
          Прокурор томонидан айблов хулосасига қўшимчалар тақдим этилганда, суд судланувчига, унинг ҳимоячисига прокурор томонидан тақдим этилган қўшимча далиллар ва айблов хулосасига қўшимча билан танишишга, шунингдек ушбу далилларга ва хулосага эътирозлар тақдим этишга бўлган ҳуқуқини таъминлайди. 
          Суд прокурор томонидан тақдим этилган материаллар бўйича тарафларнинг фикрини аниқлайди ва уларни жиноят ишига қўшиб қўйиш ҳақида ажрим чиқаради. 
          Суд ушбу модданинг еттинчи қисмида кўрсатилган масалаларни ҳал қилишда судланувчи, унинг ҳимоячиси ҳуқуқларини таъминлаш учун суд мажлисида ўн суткагача танаффус эълон қилади. 
          Қўшимча тақдим этилган янги далилларни баҳолаш ва текшириш ушбу Кодекс 443-моддасининг иккинчи қисмида белгиланган тартибда ўтказилади. 
          Тўпланган ва қўшимча тақдим этилган далиллар асосида прокурор тарафлар музокараларида судга тўлдирилган айбловни инобатга олган ҳолда қарорнинг таърифини тақдим этади. 
          Агар суд тергови вақтида била туриб ёлғон кўрсатув берган гувоҳ, жабрланувчи ёки била туриб нотўғри хулоса берган эксперт ёхуд била туриб нотўғри таржима қилган таржимон томонидан жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланса, суд ҳукм чиқарганидан сўнг жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда бу ҳақда прокурорга хабар қилади»; 
          31) 419-модда чиқариб ташлансин; 
          32) 420-модда биринчи қисмининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
«Агар суд ушбу Кодекснинг 416 ва 417-моддаларида назарда тутилган тартибда прокурорга қўшимча процессуал ҳаракатларни амалга оширишни топшириш ҳақида ажрим чиқарса, шунингдек ишни алоҳида-алоҳида муҳокама қилиш ҳақиқатни аниқлашни қийинлаштирган тақдирда, ишни юритиш бутунлай тўхтатилади»; 
          33) 423-модда: 
          иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «Суд эҳтиёт чораларини қўллаш (ўзгартириш, бекор қилиш) тўғрисидаги, айбланувчини, судланувчини лавозимидан четлаштириш ҳақидаги, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисидаги, айбланувчининг, судланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш ҳақидаги, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги, рад қилишлар ҳақидаги ажримларни, бошқа органларга ижро этиш учун юбориладиган ўзга ажримларни, шунингдек хусусий ажримларни алоҳида хонада (маслаҳатхонада) чиқаради. Бу ажримлар алоҳида ҳужжатлар тарзида расмийлаштирилади ва суд томонидан имзоланади»; 
          қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин: 
          «Судланувчининг бошқа шахсларга ёки бошқа шахсларнинг судланувчига почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги суд ажримида алоқа муассасаси томонидан судга почта-телеграф жўнатмаларини етказиб бериш ҳақида кўрсатма бўлиши лозим»; 
          учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин; 
          34) 464-модда иккинчи қисмининг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин; 
          35) 472-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «Агар алоҳида фикр мавжуд бўлган иш апелляция тартибида кўрилмаган бўлса, ҳукм қонуний кучга киргандан кейин иш уни белгиланган тартибда кўриб чиқиш масаласини ҳал этиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судига юборилиши лозим»; 
          36) 480-модда иккинчи қисмининг: 
          2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «2) Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатида – Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосари қатнашади»; 
          3-банди чиқариб ташлансин; 
          37) 483-модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин: 
          «Юқори суд томонидан жиноят ишини кўриб чиқиш давомийлиги уни кўриб чиқиш бошланган кундан эътиборан икки ойдан ошмаслиги керак»; 
          38) 485-модданинг 3-бандидаги «қўшимча терговга ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          39) 490-модданинг: 
          биринчи қисми 3-бандидаги «қўшимча терговга ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          иккинчи қисми «назорат тартибида кўриб» деган сўзлардан кейин «қисман суд тергови ўтказиш йўли билан камчиликларни тўлдириш ёки аниқланган камчиликларни ёхуд процессуал қоидабузарликларни бартараф этиш имконияти бўлмаган тақдирда» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          тўртинчи қисмидаги «биринчи инстанция» деган сўзлар «биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанциялари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          40) 492-модданинг: 
          номидаги «қўшимча терговга ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          матнидаги «қўшимча терговга ёхуд» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          41) 495-модданинг иккинчи қисмидаги «қўшимча терговга ёхуд» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          42) 496-модданинг: 
          тўртинчи қисмидаги «қўшимча терговга ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          олтинчи қисмидаги «Пленум қарори эса Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ва Пленум котиби томонидан» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          43) 497-модданинг биринчи қисмидаги «иш қўшимча терговга жўнатилган тақдирда эса, айблов хулосасини тасдиқлаган прокурорга» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          44) 497(13)-модда биринчи қисмининг: 
          3-банди русча матнидаги «производством» деган сўз чиқариб ташлансин; 
          5-банди чиқариб ташлансин; 
          45) 511-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «Қуйидагилар протест билдиришга ҳақли: 
          1)Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори – барча инстанция судларининг ҳукмлари ва ажримлари (қарорлари) устидан; 
          2) Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосарлари – Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати қарорларидан ташқари, ҳар қандай суднинг ҳукмлари ва ажримлари (қарорлари) устидан»; 
          46) 516-модда: 
          биринчи қисмидаги «протест билдириш» деган сўзлар «протест билдириш, протест билдириш тўғрисида тақдимнома киритиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          иккинчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «Ҳукмни ёки ажримни (қарорни) қонунга хилоф ва асоссиз деб топган Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва уларнинг ўринбосарлари протест билдиради ҳамда ишни шу протест билан бирга назорат инстанцияси судига юборади»; 
          47) 519-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари судлов ҳайъатлари чиқарган апелляция ва кассация ажримлари устидан билдирилган протестлар бўйича ишларни кўриб чиқади. 
          Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳарбий ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг мазкур суд ёки округ ва ҳудудий ҳарбий судлар томонидан биринчи инстанцияда кўрилган ишлар бўйича чиқарилган апелляция ва кассация ажримлари устидан билдирилган протестлар бўйича ишларни кўриб чиқади. 
          Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсати Ўзбекистон Республикаси Олий суди судлов ҳайъатларининг апелляция ва кассация ажримлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди судлов ҳайъатларининг назорат тартибида чиқарилган ажримлари устидан билдирилган протестлар бўйича, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг қарорлари устидан билдирилган протестлар бўйича ишларни кўриб чиқади»; 
          48) 520-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «Назорат инстанцияси судида жиноят иши ушбу Кодекснинг 506-моддасида назарда тутилган қоидаларга биноан кўрилади. Ишни назорат тартибида кўриб чиқаётганда юзага келган масалаларни ҳал этиш учун назорат инстанцияси суди суд мажлисига чақирилган гувоҳларни, экспертларни, мутахассисларни сўроқ қилиш, ёзма далилларни, экспертлар хулосаларини ва тергов ҳаракатлари баённомаларини текшириш, шунингдек экспертиза тайинлаш йўли билан қисман суд тергови ўтказишга ҳақли. Агар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатида ишни кўриш чоғида протестни қаноатлантириш тарафдорлари билан қаршилар овози тенг келиб қолса, протест маҳкум (оқланган шахс) фойдасига ҳал қилинган ҳисобланади, маҳкумнинг (оқланган шахснинг) аҳволини оғирлаштириш ҳақидаги масала қўйилган протест эса рад этилади»; 
          49) 527-модданинг 1 – 4-бандлари қуйидаги мазмундаги 1 – 3-бандлар билан алмаштирилсин: 
          «1) туман (шаҳар) судлари, округ ва ҳудудий ҳарбий судлар томонидан ҳукм ёки ажрим чиқарилган ишлар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар судлари,Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан ҳукм, ажрим чиқарилган ишлар бўйича – Ўзбекистон Республикаси Олий судининг тегишли ҳайъатларида; 
          2) Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан ҳукм ва ажрим чиқарилган ишлар бўйича – Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатида; 
          3) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсати томонидан қарор чиқарилган ишлар бўйича – Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатида кўриб чиқилади»; 
          50) 539-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
 
«539-модда. Жарима солишни, мажбурий жамоат ишларини, ахлоқ тузатиш ишларини ва озодликни чеклашни жазонинг бошқа тури билан алмаштириш тартиби 
  
          Жарима солишни, мажбурий жамоат ишларини, ахлоқ тузатиш ишларини ва озодликни чеклашни жазонинг бошқа тури билан алмаштириш Жиноят кодексининг 44, 45(1), 46, 48(1), 82, 82(1), 83 ва 84(1)-моддаларига мувофиқ судья томонидан жазони ижро этувчи органларнинг тақдимномасига кўра ёки жамоат бирлашмасининг ёхуд меҳнат жамоасининг илтимосномаси бўйича амалга оширилади»; 
          51) 541-модданинг биринчи қисми «жарима солишни» деган сўзлардан кейин «мажбурий жамоат ишларини» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          52) 542-модданинг учинчи қисмидаги «Жарима жазоси ёки ахлоқ тузатиш ишлари қамоқ ёки» деган сўзлар «Жарима, мажбурий жамоат ишлари ёки ахлоқ тузатиш ишлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          53) 577-модда тўртинчи қисмининг 3 ва 4-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «3) шахснинг дахлдор эмаслиги туфайли тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги иш юритишни тугатиш ҳақида ва ушбу шахсни аниқлаш ҳамда уни айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиш чораларини кўриш учун ишни прокурорга юбориш тўғрисида; 
          4) тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги ишни юритишни тугатиш ва мазкур шахсга нисбатан иш бўйича ушбу Кодекснинг 579-моддасига асосан суд иши юритувини қўзғатиш ҳақида»; 
          54) 586-модда тўртинчи қисмининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «1) жиноят ишини тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан ёки ушбу Кодекснинг 83 ва 84-моддаларида белгиланган бошқа асослар бўйича тугатиш ёхуд уни умумий қоидалар бўйича дастлабки терговни амалга ошириш учун прокурорга юбориш тўғрисидаги»; 
          55) 590-модда: 
          олтинчи қисмининг учинчи жумласи чиқариб ташлансин; 
          қуйидаги мазмундаги еттинчи қисм билан тўлдирилсин: 
          «Суд тарафларда жиноят ишини тугатиш ёхуд жиноят иши қўзғатишни ушбу Кодекснинг 83 ва 84-моддаларида белгиланган бошқа асослар бўйича рад қилиш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди. Шундан кейин судья ажрим чиқариш учун алоҳида хонага киради»; 
          еттинчи – ўнинчи қисмлари тегишинча саккизинчи – ўн биринчи қисмлар деб ҳисоблансин; 
          56) 591-модданинг учинчи қисми: 
          қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин: 
          «прокурорнинг илтимосномасини қисман қаноатлантириш ва ушбу Кодекснинг 83 ва 84-моддаларида белгиланган бошқа асослар бўйича жиноят ишини қўзғатишни рад этиш ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги»; 
          тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилари тегишинча бешинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин. 
          
          5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган 409–I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон РеспубликасинингЖиноят-ижроия кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 6, 175-модда; 2003 йил, № 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 6, 248-модда, № 9, 422-модда, № 12, 595-модда; 2008 йил, № 4, 187-модда, № 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, № 4, 136-модда, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 9, 334-модда; 2012 йил, № 9/1, 238-модда;2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 8, 310-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин: 
          1) 9-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги «қамоқ жазосига» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          2) 11-модданинг иккинчи қисмидаги «Қамоқ жазосига» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          3) 12-модданинг иккинчи қисмидаги «Қамоқ ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          4) 14-модда: 
          иккинчи қисмидаги «ахлоқ тузатиш ишлари, қамоқ» деган сўзлар «мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          учинчи қисмининг: 
          учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин; 
          тўртинчи хатбошиси учинчи хатбоши деб ҳисоблансин; 
          5) 15-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «маҳрум этиш ёки қамоққа» деган сўзлар «маҳрум этишга» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          6) II бўлимнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
 
«II бўлим. ЖАРИМА, МУАЙЯН ҲУҚУҚДАН МАҲРУМ ҚИЛИШ, МАЖБУРИЙ ЖАМОАТ ИШЛАРИ ВА АХЛОҚ ТУЗАТИШ ИШЛАРИ ТАРИҚАСИДАГИ ЖАЗОЛАРНИ ИЖРО ЭТИШ»; 
  
          7) 21-модданинг иккинчи қисмидаги «Қамоқ ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          8) қуйидаги мазмундаги 6(1)-боб билан тўлдирилсин: 
 
«6(1)-боб. Мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги 
жазони ижро этиш ва ўташ 
 
25(1)-модда. Жазони ижро этиш тартиби ва шартлари 
            Мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазони ижро этиш маҳкумнинг яшаш жойидаги ички ишлар органларининг жазоларни ижро этиш инспекцияси томонидан амалга оширилади. Маҳкум мажбурий жамоат ишларини ўташи мумкин бўлган жойлар (объектлар) ва мажбурий жамоат ишларининг турлари жазоларни ижро этиш инспекциялари томонидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг таклифига кўра белгиланади. 
          Мажбурий жамоат ишларига ҳукм қилинган шахс жазони ўташга суднинг ҳукм қонуний кучга кирганлиги ҳақидаги хабарномаси жазоларни ижро этиш инспекциясига келиб тушган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай жалб қилинади. 
          Маҳкумга асосий иш жойидан навбатдаги ҳар йилги меҳнат таътилининг берилиши мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазонинг ижросини тўхтатиб турмайди. 
          Маҳкум мажбурий жамоат ишларини ўташи даврида Жиноят кодекси 75-моддасининг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар юзага келган тақдирда, жазоларни ижро этиш инспекцияси томонидан судга маҳкумни жазони ўташдан озод қилиш тўғрисида тақдимнома юборилади. 
          Мажбурий жамоат ишлари бепул асосда бажарилади. 
          Мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазонинг ижросини ташкил этиш тартиби ва мажбурий жамоат ишлари турларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. 
 
25(2)-модда. Жазоларни ижро этиш инспекциясининг 
мажбуриятлари 
          Жазоларни ижро этиш инспекцияси: 
          маҳкумларнинг ҳисобини юритиши; 
          маҳкумларга жазони ўташ тартиби ва шартларини тушунтириши; 
          маҳкум томонидан жазони ўташ шартларига риоя этилишини назорат қилиши; 
          мажбурий жамоат ишларига ҳукм қилинган шахслар жазони ўтайдиган жойда (объектда) ташкилотлар (органлар) томонидан ҳукм талабларининг бажарилишини назорат қилиши; 
          маҳкумлар ишлаган вақт ҳисобини юритиши ва ташкилотларнинг (органларнинг) мажбурий жамоат ишлари ўталадиган жойлар (объектлар) бўйича маҳкумлар ишлаган вақт ҳисобга олиниши тўғрисидаги маълумотларни солиштириб чиқишни вақти-вақти билан амалга ошириши шарт. 
 
25(3)-модда. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимияторганларининг мажбуриятлари 
            Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари: 
          жазоларни ижро этиш инспекциясига маҳкумлар мажбурий жамоат ишларини ўташи мумкин бўлган жойларнинг (объектларнинг) рўйхатини ва мажбурий жамоат ишларининг турларини келишув учун тақдим этади; 
          маҳкумлар томонидан мажбурий жамоат ишларини ўташ учун зарур шароитлар ташкил этилишини таъминлайди; 
          мажбурий жамоат ишларига ҳукм қилинган шахсларнинг меҳнатини қўллаш самарадорлигини ўрганади. 
 
25(4)-модда. Ташкилот (орган) маъмуриятининг ҳукмни ижро этиш борасидаги мажбуриятлари 
            Маҳкумлар томонидан мажбурий жамоат ишлари ўталадиган жойдаги (объектдаги) ташкилотнинг (органнинг) маъмурияти: 
          мажбурий жамоат ишларига ҳукм қилинган шахслар томонидан бажариладиган ишларни ташкил этиши; 
          ишларни бажариш учун тегишли шароитларни таъминлаши; 
          маҳкумларни жазони ўташ соатларига мос бўлган иш ҳажми билан таъминлаши; 
          маҳкумлар томонидан ўзлари учун белгиланган ишларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириши; 
          жазоларни ижро этиш инспекциясига маҳкумлар томонидан ишлаб берилган соатлар миқдори, улар бажарган ишларнинг сифати ва маҳкумларнинг хулқ-атвори ҳақида маълумотлар тақдим этиши; 
          маҳкумлар мажбурий жамоат ишларини бажариш билан боғлиқ ҳолда майиб бўлган тақдирда, уларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда зарарнинг ўрнини қоплаш чораларини кўриши шарт. 
 
25(5)-модда. Мажбурий жамоат ишларига ҳукм қилинган шахснинг мажбуриятлари 
          Мажбурий жамоат ишларига ҳукм қилинган шахс: 
          суднинг ҳукми, ажрими ёки қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан ўн кун ичида яшаш жойидаги жазоларни ижро этиш инспекциясида ҳисобга туриши; 
          мажбурий жамоат ишларини бажариш ва ўташ шартларига риоя этиши; 
          ўзи учун белгиланган жойда (объектда) ишлаши ҳамда мажбурий жамоат ишларининг белгиланган муддатлари ва ҳажмларини ишлаб бериши; 
          мажбурий жамоат ишларини ўташ жойидаги (объектидаги) ташкилотнинг (органнинг) ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя этиши, меҳнатга виждонан муносабатда бўлиши; 
          яшаш жойи ўзгарганлиги ҳақида жазоларни ижро этиш инспекциясини хабардор қилиши, шунингдек унинг чақирувига биноан етиб келиши шарт. 
 
25(6)-модда. Жазо муддатини ҳисоблаш 
  
          Мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазо муддати маҳкум мажбурий жамоат ишларини ўташи мобайнидаги соатлар билан ҳисобланади. 
          Мажбурий жамоат ишлари вақти дам олиш кунлари ва маҳкум ўқишда ёки асосий ишда банд бўлмаган кунлари тўрт соатдан, иш кунлари, ўқув дарслари (машғулотлар) ўтказиладиган кунлари эса, иш ёки ўқишдан олдин ёки кейин икки соатдан, маҳкумнинг илтимосига кўра эса, тўрт соатдан ошмаслиги лозим. Маҳкум ўтайдиган мажбурий жамоат ишларининг вақти, қоида тариқасида, ҳафтасига ўн икки соатдан кам бўлмаслиги лозим. 
          Вояга етмаган маҳкум томонидан ўталадиган мажбурий жамоат ишлари вақти дам олиш кунлари ва маҳкум ўқишда ёхуд асосий ишда банд бўлмаган кунлари уч соатдан, иш кунлари, ўқув дарслари (машғулотлар) ўтказиладиган кунлари эса,икки соатдан, бироқ ҳафтасига уч кундан ошмаслиги лозим. 
          Маҳкумга боғлиқ бўлмаган ҳолатлар юзага келган тақдирда, жазоларни ижро этиш инспекцияси маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан келишилган ҳолда маҳкумга ҳафта ёки ой мобайнида мажбурий жамоат ишлари соатларининг камроқ миқдорини ишлаб бериш учун рухсат этишга ҳақли. 
 
25(7)-модда. Жазони ўташ тартиби ва шартларини 
бузиш оқибатлари 
            Мажбурий жамоат ишларига ҳукм қилинган шахс жазони ўташ тартиби ва шартларини бузганлиги учун жазоларни ижро этиш инспекцияси уни қоидабузарлик оқибатлари ҳақида қонун ҳужжатларига мувофиқ ёзма шаклда огоҳлантиради. 
          Мажбурий жамоат ишларини ўташдан бўйин товлаган маҳкумга нисбатан жазоларни ижро этиш инспекцияси Жиноят кодексининг 45(1) ёки 82(1)-моддаларига мувофиқ мажбурий жамоат ишларини жазонинг бошқа тури билан алмаштириш тўғрисида судга тақдимнома юборади. 
 
25(8)-модда. Мажбурий жамоат ишларини ўташдан 
бўйин товлаш 
          Қуйидагилар мажбурий жамоат ишларини ўташдан бўйин товловчилар деб эътироф этилади:
          ўн кун ичида ҳисобга турмаган, шунингдек жазони ўташдан бўйин товлаш мақсадида яширинган маҳкум; 
          ёзма огоҳлантириш олганидан сўнг, ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар мавжуд бўлмаса-да, мажбурий жамоат ишларида бир ой давомида икки мартадан кўп иштирок этмаган маҳкум; 
          ёзма огоҳлантириш олганидан сўнг мажбурий жамоат ишларини ўташ жойидаги (объектидаги) ташкилотнинг ички меҳнат тартиби қоидаларини бир ой давомида уч мартадан кўп бузган маҳкум. 
          Жазони ўташдан бўйин товлаётган маҳкумнинг турган жойи номаълум бўлган тақдирда, унга нисбатан қидирув эълон қилинади»; 
          9) III бўлимнинг номидаги «ҚАМОҚ ВА» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          10) 8-боб чиқариб ташлансин; 
          11) 60-модданинг иккинчи қисмидаги «қамоқ жазосига ҳукм қилинган ва» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          12) VI бўлимнинг номидаги «ҚАМОҚ» деган сўз чиқариб ташлансин; 
          13) 25-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «25-боб. Хизмат бўйича чеклаш тариқасидаги жазони ижро этиш»; 
          14) 148-модда чиқариб ташлансин; 
          15) 165-модданинг иккинчи қисмидаги «ёки қамоқ» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          16) 168-модданинг биринчи қисмидаги «қамоқ» деган сўз чиқариб ташлансин; 
          17) 169-модданинг иккинчи қисмидаги «қамоққа ва» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          18) 182-модданинг учинчи хатбошисидаги «қамоқ ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          19) 183-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «Ҳибсда ушлаб турилган шахсларнинг суд-психиатрия экспертизаси суриштирув органининг, терговчининг, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими асосида, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга нисбатан эса, жазони ижро этиш муассасаси бошлиғининг қарори асосида тайинланади»; 
          20) 194-модданинг номидаги ва матнидаги «Қамоқ жазосига ва» деган сўзлар чиқариб ташлансин. 
 
            6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августда қабул қилинган 477–I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 9-сонга илова; 2001 йил, № 1–2, 11-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда; № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 8, 367-модда; 2008 йил, № 4, 185-модда;2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 332-модда; 2010 йил, № 6, 231-модда, № 9, 335-модда; 2011 йил, № 4, 104-модда; 2012 йил, № 9/2, 244-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 312-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин: 
          1) 13-модданинг: 
          иккинчи қисмидаги «назорат тартибида кўриш эса Раёсат аъзоларининг кўпчилиги ҳозир бўлган тақдирда» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          учинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Пленумида – Пленум таркибининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлган тақдирда» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
          2) 14-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «Алоҳида фикр баён қилинган суд қарори у қонуний кучга кирганидан кейин иш билан бирга қўшиб, қарорга нисбатан протест келтириш масаласини ҳал қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судига юборилади»; 
          3) 312-модда: 
          номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
 
           «312-модда. Суднинг қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш асослари»; 
          биринчи қисмининг биринчи хатбошиси «бекор қилишга» деган сўзлардан кейин «ёки ўзгартиришга» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
          4) 343-модданинг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «3) ушбу Кодекснинг 343(1)-моддасида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва янги ҳал қилув қарори чиқаришга»; 
          5) қуйидаги мазмундаги 343(1)-модда билан тўлдирилсин: 
 
«343(1)-модда. Ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва ишни мазмунан кўриб чиқиш учун иш юритувига қабул қилиш асослари 
            Ушбу Кодекс 314-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, апелляция инстанцияси суди ушбу бобда назарда тутилган хусусиятларни инобатга олмаган ҳолдаҳал қилув қарорини бекор қилади ва ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўриб чиқади. Ишнибиринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўриб чиқишга ўтиш ҳақида ишда иштирок этувчи шахслар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ҳаракатлар кўрсатилган ҳолда ажрим чиқарилади»; 
          6) 348(1)-моддадаги «суднинг ҳал қилув қарори чиққан кундан эътиборан бир йил ичида» деган сўзлар «уларқонуний кучга киpган кундан эътиборан олти ой ичида» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          7) 349-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «Ўзбекистон Республикаси барча судларининг қонуний кучга кирган 
ҳал қилув қарорлари, ажримлари ва қарорлари қуйидагилар келтирган протестлар бўйича назорат тартибида қайта кўрилиши мумкин: 
          Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосарлари –Ўзбекистон Республикаси судларининг ҳал қилув қарорлари, ажримлари ва қарорлари бўйича, бундан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг қарорлари мустасно; 
          Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосарлари –Ўзбекистон Республикаси судларининг ҳал қилув қарорлари, ажримлари ва қарорлари бўйича, бундан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг қарорлари мустасно; 
          Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори – Ўзбекистон Республикаси барча судларининг ҳал қилув қарорлари, ажримлари ва қарорлари бўйича»; 
          8) 350-модданинг: 
          биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «Назоpат таpтибида протест келтиpиш тўғpисидаги аpиза Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига, Бош прокурорига ёки уларнинг ўринбосарларига берилади»; 
          тўртинчи қисмидаги «уч йил» деган сўзлар «бир йил» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
          олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосарининг назорат тартибида протест келтиришни рад қилганлиги устидан аризачи Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раисига шикоят бериши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосарининг назорат тартибида протест келтиришни рад қилганлиги устидан аризачи Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига шикоят бериши мумкин»; 
          9) 353-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «Назорат тартибида пpотест келтиpиш учун асослар мавжуд бўлса, ушбу Кодекснинг 349-моддасида санаб ўтилган мансабдоp шахслаp пpотест ёзиб, уни иш билан биpга назорат инстанцияси судига юбоpади. 
          Назорат тартибидаги пpотестнинг мазмуни ушбу Кодекснинг 323-моддасида баён этилган қоидалаpга мос келиши лозим. Протест ишда иштирок этувчи шахсларнинг сонига мутаносиб миқдордаги кўчирма нусхалар билан судга тақдим этилади, бундан ахборот тизими орқали электрон шаклда юбориладиган протест мустасно»; 
          10) 354-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий судининг, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари томонидан кўрилган ишлар юзасидан чиқарган апелляция ва кассация ажримлари устидан, мазкур судлар томонидан биринчи инстанцияда кўрилган ишлар бўйича чиқарилган апелляция ва кассация ажримлари устидан, шунингдек фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судларининг ҳал қилув қарорлари ва ажримлари устидан назорат тартибида келтирилган протестлар бўйича ишларни кўради. 
          Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Ҳарбий ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг округ ва ҳудудий ҳарбий судлар томонидан кўрилган ишлар бўйича чиқарилган апелляция ва кассация ажримлари устидан, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг мазкур суд томонидан биринчи инстанцияда кўрилган ишлар бўйича чиқарилган апелляция ва кассация ажримлари устидан, шунингдек округ ва ҳудудий ҳарбий судларнинг ҳал қилув қарорлари ва ажримлари устиданназорат тартибида келтирилган протестлар бўйича ишларни кўради. 
          Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсати Ўзбекистон Республикаси Олий суди судлов ҳайъатларининг апелляция ва кассация ажримлари устидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди судлов ҳайъатларининг назорат тартибида чиқарилган ажримлари устидан назорат тартибида келтирилган протестлар бўйича ишларни кўради»; 
          11) 358-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «Судлов ҳайъатида, Ўзбекистон Республикаси Олий судиРаёсатида раис ёки унинг топшириғига кўра илгари ишни кўришда қатнашмаган судья, Раёсат аъзоси иш юзасидан маъруза қилади»; 
          12) 359-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «Ишни назорат тартибида кўришда прокурор қатнашиб, ўзи келтирган протестни қувватлайди ёхуд Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ёки унинг ўринбосари келтирган протест бўйича кўрилаётган иш юзасидан ўз фикрини беради»; 
          13) 360-модданинг: 
          биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди судлов ҳайъатларининг ажримлари ушбу Кодекснинг 14 ва 204-моддаларида назарда тутилган тартибда чиқарилади»; 
          тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг қарори раёсат мажлисида раислик қилувчи томонидан имзоланади»; 
          14) 361-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
          «Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судлов ҳайъати назорат тартибидаги протестни кўриб чиқиб: 
          1) ҳал қилув қаpоpини ёки ажpимни ўзгаpишсиз, назорат таpтибидаги пpотестни қаноатлантиpмай қолдиpишга; 
          2) ушбу Кодекс 314-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, ҳал қилув қаpорини ёки ажpимни бутунлай ёхуд қисман бекоp қилишга ва ишни янгидан кўpиб чиқиш учун биpинчи инстанция судига юбоpишга; 
          3) бир нечта процессуал ҳаракатларни жойида амалга ошириш зарур бўлган тақдирда, ҳал қилув қаpорини ёки ажpимни бутунлай ёхуд қисман бекоp қилишга ва ишни янгидан кўpиб чиқиш учун апелляция ёки кассация инстанцияси судига юбоpишга; 
          4) ҳал қилув қаpоpини ёки ажpимни бутунлай ёки қисман бекоp қилишга ва аpизани кўрмасдан қолдиришга ёхуд иш юpитишни тугатишга; 
          5) иш бўйича қабул қилинган суд қаpоpлаpидан биpини ўз кучида қолдиpишга; 
          6) ҳал қилув қарорини ёки ажримни бекор қилишга ёхуд ўзгартиришга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан, янгидан суд қарорини қабул қилишга ҳақли. 
          Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсати назоpат таpтибидагипротестни кўриб чиқиб: 
          1) ҳал қилув қаpоpини ёки ажpимни ўзгаpишсиз, назорат таpтибидаги пpотестни қаноатлантиpмай қолдиpишга; 
          2) иш бўйича қабул қилинган суд қаpоpлаpидан биpини ўз кучида қолдиpишга; 
          3) ҳал қилув қарорини ёки ажримни бутунлай ёки қисман бекор қилишга ва аризани кўрмасдан қолдиришга ёхуд иш юритишни тугатишга; 
          4) ҳал қилув қарорини ёки ажримни бекор қилишга ёхуд ўзгартиришга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан, янгидан суд қарорини қабул қилишга ҳақли». 
 
            7-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин. 
 
            8-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси: 
          ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин; 
          давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин. 
 
            9-модда. Ушбу Қонун 2017 йил 1 апрелдан эътиборан кучга киради. 
 

Ўзбекистон Республикасининг

Президенти                                                                                                                         Ш.Мирзиёев

 

Тошкент шаҳри, 
2017 йил 29 март 
№ ЎРҚ-421
 

Манба: ЎзА

Поделиться