Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Александр Вучични Сербия Республикаси Президенти этиб сайланганлиги муносабати билан табриклади.
Давлатимиз раҳбари ўз мактубида Александр Вучични “юқори ва масъулиятли лавозимдаги фаолияти ўзаро ҳурмат ва манфаатларни инобатга олишга асосланган Ўзбекистон-Сербия муносабатларини янада мустаҳкамланиши ҳамда мамлакатларимиз ва халқларимиз фаровонлигига хизмат қилиши”га ишонч билдирди.
Ўзбекистон Президенти Сербиянинг сайланган Президентига мустаҳкам сиҳат-саломатлик, давлат раҳбари сифатидаги фаолиятига улкан муваффақиятлар, Сербия халқига тинчлик, хотиржамлик ва фаровонлик тилади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги