Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида

2017-04-05 | Ҳужжатлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

9 май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек, 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 72 йиллиги нишонланиши муносабати билан ҳамда уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш мақсадида: 

1. 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 2 000 000 (икки миллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти белгилансин. 

2. Мазкур Фармонни бажариш билан боғлиқ сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикаси бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин. 

3. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати Молия вазирлиги ва Марказий банк билан биргаликда 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига ушбу пул мукофотининг тантанали ва байрамона вазиятда топширилишини таъминласин. 

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Бадиий академия, Республика Маънавият тарғибот маркази, “Нуроний” жамғармаси ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари билан биргаликда Ватанимиз озодлиги ва шаъни-шарафи ҳимоячиларига бағишланган махсус учрашувлар ва маърифий-бадиий кечалар ўтказсин. 

5. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов зиммасига юклансин. 


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                            Ш.МИРЗИЁЕВ 

Тошкент шаҳри, 2017 йил 4 апрель

Манба: ЎзА

Поделиться