Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Йўлларда иш қизғин...
2016-06-16
Бугун Тошкентни катта қурилиш ва бунёдкорлик майдонига қиёслаш мумкин. Чор-атрофда улкан техникалар ғала-ғовури, йўлларда, массивларда катта кўламдаги ишларнинг олиб борилаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз.
Дарҳақиқат, жорий йилда пойтахт йўлларидаги автотранспорт оқимининг шиддат билан ошиб боришини инобатга олиб йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, марказий ва шоҳ кўчаларда транспорт оқимининг пасайишига, энг муҳими, йўловчи ва пиёдалар хавфсизлигига эришиш мақсадида жуда катта бунёдкорлик ишлари бошланди. Бу ҳақида пойтахт ҳокимлиги алоҳида матбуот анжумани ўтказиб, оммавий ахборот воситалари вакиллари орқали кенг жамоатчиликни хабардор этган эди.
Шу билан бирга, ҳозирги кунда режалаштирилган ишларнинг жадал бошлаб юборилгани, табиийки, кўплаб марказий ва шоҳ кўчаларда, йўл ўтказгичларда вақтинчалик тирбандликлар, бир сўз билан айтганда, ноқулайликларга сабаб бўлаётир. Шуларни ҳисобга олиб, шаҳар ҳокимлигида брифинг ташкил этилди. Унда пойтахт йўлларида трамвай линияларининг демонтаж қилиниши ҳисобига йўл қопламалари ўрнатиш ишлари, марказий магистраль кўчалардаги реконструкция ҳамда таъмирлаш жараёнлари, Нурафшон кўчасининг узайтирилиши ҳисобига бунёд этилиши режалаштирилган янги кичик халқа йўлини қуриш борасидаги ишлар, шунингдек Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси томонидан ўз йўналишида жорий йил якунига қадар амалга оширилиши мўлжалланаётган ободонлаштириш ва таъмирлаш ишлари ҳақида батафсил ахборот берилди.
Жумладан, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан:
1. Трамвай йўлларининг демонтаж қилиниши муносабати билан қуйидаги кўчаларда йўл қопламалари тикланади:
2. Тошкент шаҳрининг қуйидаги магистраль кўчалари реконструкция қилинмоқда:
3. Тошкент шаҳридаги қуйидаги йўл ўтказгичларнинг тоннель қисмларида таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилади:
Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, пойтахтимизда Марказлашган ҳамда Республика Йўл фонди маблағлари ҳисобидан ҳам катта ҳажмда магистраль кўчаларни реконструкция қилиш ишлари амалга оширилмоқда. Жумладан:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 5 августдаги 227-сон қарорига асосан :
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 апрелдаги 102-сон қарорига асосан, Республика йўл фонди маблағлари ҳисобидан:
Шаҳар ободонлаштириш бош бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, айнан ушбу бош бошқарманинг жорий йил якунига қадар шаҳар ва туманлар тасарруфидаги йўл ва йўлакларни буткул ва жорий таъмирлаш режалари қуйидагича:
Ҳурматли ҳамюртларимиз олиб борилаётган кенг кўламли қурилиш ишлари давомида юзага келаётган ноқулайликлар, йўллардаги тирбандликларни тўғри тушунадилар, деб умид қиламиз. Зеро, пировардида улкан ҳажмдаги бунёдкорлик ишлари энг аввало, шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонларнинг қулай ҳаракатланишлари, пойтахт кўчалари ва йўлларида тирбандликларнинг олдини олиш, ҳаракатланишнинг бехатар бўлиши учун хизмат қилиши шубҳасиз.
Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги