Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Чегарасиз туризм» туризмни ривожлантириш Халқаро форуми

2022-11-21

29 ноябрь куни Хива шаҳрида Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан «Чегарасиз туризм» туризмни ривожлантириш Халқаро форуми ўтказилади. Форумда туризм соҳасидаги маҳаллий тадбиркорлик субъектлари ва Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи (ЕОИИ)га аъзо давлатларнинг етакчи компаниялари иштирок этишади. 

Таъкидлаш керакки, халқаро форум кун тартибидан «ЕОИИда туризм: сайёҳлик оқимини жадал тиклаш салоҳияти, истиқболлари ва муаммолари», «Барқарор ва яшил туризм кун тартибидаги ўзаро таъсир», «ЕОИИ мамлакатлари ўртасида йўловчи транспорти алоқаларини кенгайтириш», «Келажак туризми: туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш борасида ҳамкорлик истиқболлари» каби долзарб масалалар ўрин олган.

Ушбу форумдан кўзланган мақсад ички туризмни сезиларли даражада ривожлантириш бўйича янги ташаббусларни ишлаб чиқиш, туризм соҳасида илмий-техникавий ва сармоявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ўзаро тажриба алмашишдир.

Шу боис Туризм ва маданий мерос вазирлиги барча туристик бизнес вакилларини Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига аъзо давлатлар етакчи компаниялари иштирокидаги мазкур йирик форумда қатнашишга таклиф этади. Форумда иштирок этиш ҳақидаги тасдиқномани 2022 йил 26 ноябргача форум бўлимини кўрсатган ҳолда marketing@motach.uz электрон манзилига юбориш лозим.

 

Поделиться