Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туркий давлатлар ташкилоти саммитини ёритиш

2022-11-03

Туркий давлатлар ташкилоти саммитини ёритиш учун хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитация қилиш бошланди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 2022 йил 11 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилоти саммитини ёритиш учун хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитация қилиш бошланганини маълум қилади.
 
Саммитни ёритишда иштирок этишни истаган чет эл ОАВ вакиллари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига қуйидаги ҳужжатларни топширишлари шарт:
 
1) ОАВ раҳбариятининг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири номига ўз мухбирини (мухбирларини) аккредитатсия қилиш тўғрисидаги мурожаатномаси;
 
2) ОАВ ҳақида маълумот;
 
3) таржимайи ҳол (резюме / CV); 
 
4) паспорт нусхаси;
 
5) фотосурат (томонларн нисбати 3х4, максимал ўлчамлари 600х800 пиксел, минимал - 240х320 пиксел, юз тўлиқ кўринган, оқ фонда);
 
6) COVID-19 га қарши эмлаш сертификати;
 
7) тўлдирилган сўровнома.
 
Хорижий ОАВ вакилларининг аризалари 2022 йил 4 ноябрь Тошкент вақти билан соат 18:00 га қадар Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари орқали ёки тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг ots-press@mfa.uz электрон манзили орқали қабул қилинади.
 
Белгиланган муддатдан кейин юборилган мурожаатлар, шунингдек зарур маълумотларсиз ва тўлдирилган сўровномасиз аризалар кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.
 
Шу билан бирга, саммитни ёритишда иштрок этиш учун хорижий ОАВнинг топширган аризалари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан уларнинг аккредитация қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқномасиз Ўзбекистонга ташриф буюриш ва журналистик фаолияти билан шуғулланиш учун асос бўла олмайди.
 
Қўшимча саволлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизматига press@mfa.uz электрон почтаси орқали мурожаат қилиш мумкин.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться