Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро Зиёрат туризми ҳафталиги

2022-10-24

Жорий йилнинг 1–3-ноябрь кунлари Ўзбекистонда Халқаро Зиёрат туризми ҳафталиги бўлиб ўтади.

Ҳафталикдан кўзланган асосий мақсад мамлакатимизда зиёрат туризми салоҳиятини юзага чиқариш, Ўзбекистонни жаҳон цивилизациясининг муҳим марказларидан бири сифатида танитиш, жаҳон ҳамжамияти ва халқаро ташкилотлар томонидан юксак эътирофга сазовор бўлиш, шунингдек, зиёрат туризми хизматларини диверсификация қилиш ва туризм экспортини оширишдан иборат.

Туризм ҳафталиги Туризм ва маданий мерос вазирлиги ташаббуси билан қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилмоқда.

Ҳафталик дастуридан зиёрат туризмини ривожлантириш, мавзуга оид сувенирларни тарғиб этишга қаратилган кўргазмалар, семинарлар, илмий-амалий конференциялар ва маданий-маърифий тадбирлар ўтказилади. Жумладан, ҳафталик дастуридан Самарқанд шаҳридаги янги «Ипак йўли» туристик марказининг очилиши, «Хива – ислом олами туризми пойтахти» мавзусига бағишланган Халқаро ҳунармандчилик кўргазмаси, «Жаҳон усталари» ярмаркаси ва бошқа тадбирлар ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 20 майда Вазирлар Маҳкамасининг «Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги»ни ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди. Ҳужжатга кўра, Ўзбекистонда ҳар йили ноябрь ойининг биринчи ҳафтасида Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги ўтказилади.

Поделиться