Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўқувчилар ўртасида “Миллий тикланишдан - миллий юксалиш сари!” мавзусида иншолар танлови ўтказилади

2020-03-11

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ҳамда “Ёш куч” журнали умумтаълим мактабларининг 9-11-синф ўқувчилари ўртасида “Миллий тикланишдан - миллий юксалиш сари!” мавзусида республика иншолар танловини эълон қилади.

Танловда умумтаълим мактабларининг 9-11-синф ўқувчилари (ихтиёрий) ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тилида (ихтиёрий) ёзилган иншолари билан иштирок этиши мумкин. 

Танловда иштирок этиш истагида бўлган ўқувчилар “Миллий тикланишдан - миллий юксалиш сари!” мавзусидаги иншоларини жорий йилнинг 10 апрель кунига қадар Халқ таълими вазирлигига (100017, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси 2-а уй манзилига) почта етказиш хизмати орқали юбориши лозим. 

Танловга келиб тушган иншолар 25-28 апрель кунлари сараланиб, натижалар 30 апрель куни Халқ таълими вазирлигининг расмий сайти (www.uzedu.uz) орқали эълон қилинади. 

Танлов ғолиблари Халқ таълими вазирлигининг қимматбаҳо совғалари (ноутбук, планшет ва телефон) билан тақдирланади. Шунингдек, энг яхши иншолар ва уларнинг муаллифлари Ўзбекистон ёшларининг бренд нашри – “Ёш куч” журналида ёритилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться