Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Форум
2020-02-13
26 февраль куни Тошкентда "Ўзбекистонда тўқимачилик ва сув таъминоти: Германия-Ўзбекистон ҳамкорлигининг имкониятлари ва истиқболлари" мавзуида форум бўлиб ўтади
26 февраль куни соат 09:00да «Wyndham Tashkent» меҳмонхонасида "Ўзбекистонда тўқимачилик ва сув таъминоти: Германия-Ўзбекистон ҳамкорлиги имкониятлари ва истиқболлари" мавзуида форум ўтказиш режалаштирилган. Мазкур тадбир немис корхоналари делегациясининг ишбилармонлик ташрифи доирасида ташкил этилмоқда.
Мазкур форумда машинасозлик, тўқимачилик ва тикувчилик саноати ускуналарини ишлаб чиқарувчи, шунингдек технологик сувдан фойдаланиш ечимлари соҳаларида фаолият юритувчи 6 та етакчи немис компаниялар иштирок этиши кутилмоқда. Иштирокчилар рўйхати билан бу ерда танишишингиз мумкин.
Ўзбекистонда тўқимачилик саноати ва сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни ривожлантириш ва амалга ошириш учун яратилган шарт-шароитларни муҳокама қилиш, форумнинг асоссий мавзуси этиб белгиланган.
Шунингдек, форум давомида немис компаниялари вакилларининг фаолияти тўғрисида тақдимотлар ўтказилади. Форум дастурини юклаб олиш.
Биз манфаатдор ишбилармон доираларни Германиянинг етакчи компаниялари билан музокараларда қатнашишга таклиф қиламиз. Рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги рақам ёки электрон почта манзилига мурожат қилишингиз мумкин: +998 94 677 5775, Raykhon.Kasimova@ahk-za.kz.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси