2020-02-05
Сиз олим ёки АТ мутахассисимисиз? Ўз стартап-лойиҳангизни ишга туширмоқчимисиз?
С.A.T. Science Accelerator - илмий лойиҳалар акселераторига ариза топширинг!
Шунда сиз ўз ғоянгизни синовдан ўтказиб, прототипини яратасиз ва бизнесни ишга тушириш кўникмаларига эга бўласиз. Ундан ташқари халқаро менторларнинг маслаҳатларини олиб, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигидан инвестициялар олиш имконини қўлга киритасиз.
Қуйидаги соҳалардаги стартап-лойиҳалар бўйича аризалар қабул қилинади: “яшил” технологиялар, диагностика ва биотиббиёт, янги материаллар ишлаб чиқариш, муқобил энергия манбалари, илм-фанда IT-технологиялар ва озиқ-овқат билан боғлиқ технологиялар.
Акселераторда иштирок этиш бепул.
Аризалар жорий йилнинг 15 февралигача
www.cat-sa.uz сайти орқали қабул қилинади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги