Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Эълон

2020-01-15

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлигига капитал бозорида ислоҳотларни амалга оширишда ёрдам бериб келмоқда.

Хусусан, ЕТТБ Агентлик ихтиёрига 2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистонда капитал бозорини ривожлантириш Стратегиясида (https://regulation.gov.uz/uz/document/11311) кўзда тутилган ислоҳотларни амалга оширишда ёрдам берадиган ихтисослашган мутахассислардан иборат капитал бозорида ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш гуруҳини 12 ой муддатга тақдим этади.
 
Ушбу лойиҳа доирасида ЕТТБ капитал бозорида ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш гуруҳининг етакчиси лавозимига вакансия эълон қилди.
 
Aризалар 2020 йил 4 февралгача қабул қилинади.
 
Қўшимча маълумотлар ЕТТБ расмий веб-сайти (https://www.ebrd.com/work-with-us/procurement/pn-81346.html?fbclid=IwAR3vvcgQHxNaQ6cKc2JRErp-_ST_D5hX1LwQ-X0gWsDbkvXEZrzOBj1Mz28)да тақдим қилинган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги

Поделиться