2019-10-17
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Темурийлар тарихи давлат музейи ташкил этилганининг 23 йиллигига бағишлаб, жорий йилнинг 18 октябрь куни “Темурийлар даврида илм-фан ва маданият ривожини ўрганиш ва тарғиб қилишнинг умумбашарий аҳамияти” мавзуидаги Республика илмий-амалий конференцияси ўтказилади.
Ялпи мажлисдан сўнг конференция ўз ишини “Темурийлар даври ёзма ёдгорликлари: манбашунослик ва тарихшунослик масалалари”, “Давлат ва жамият бошқаруви: архитектура ва бунёдкорлик ишлари; ҳарбий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар” ҳамда “Темурийлар даври ренессанси: илм-фан ва маданият, музейшунослик муаммолари” мавзуларидаги шўъбаларда давом эттиради.
Конференция ўз ишини 18 октябрь, соат 9.00 Темурийлар тарихи давлат музейи кичик мажлислар залида бошлайди.
Манзил: Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси 1.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси