Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Энг улуғ, энг азиз” фотокўргазмаси

2019-08-22

22 август куни соат 11:00да Тошкент фото уйида “Энг улуғ, энг азиз” фотокўргазмаси очилади. Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан ташкил этилган намойишда истиқлол йилларидаги ўзгариш ва янгиланишларга бағишланган энг сара асарлар кўрсатилади.

Мутақиллик йиллларида юртимиз, шаҳримиз қиёфаси тубдан ўзгарди, аҳолининг турмуш даражаси ортди. Ютуқлар, зафарлар кўп бўлди ва давом этмоқда. Буни тасдиқловчи энг ёрқин фотоларни “Энг улуғ, энг азиз” фотокўргазмасида кўриш мумкин.
Мазкур кўргазма 2 сентябргача давом этади.

Тошкент фото уйи душанбадан ташқари ҳар куни соат 10:00 дан 18:00 гача ишлайди. Кириш бепул.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Поделиться