Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

22-24 август кунлари Тошкентда ёшлар сайли бўлиб ўтади

2019-08-13

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллик тантаналарига саноқли кунлар қолди. Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар кенгаши томонидан “Миллий қадриятлар – пойтахт ёшлари нигоҳида” номли ёшлар сайли бўлиб ўтади. 

Мазкур тадбир 22-24 август кунлари Тошкентдаги энг гавжум ҳудудлардан бири бўлган Сайилгоҳ кўчасида ўтказилади. 
 
Ёшлар сайлида юртимиз ва шаҳримиз  тарихига оид кўргазмали воситалар, миллий либослар ва ҳунармандчилик буюмлари намойиши ҳамда бошқа тадбирлар ташшкил этилмоқда. 
 
Шунингдек, 22 август куни Сайилгоҳ кўчасида “Ижод завқи” номли карнай-сурнай фестивали ҳам бўлиб ўтади.
Халқимизнинг улуғ айёмига бағишланган  бетакрор тадбиримизда сиз ҳам иштирок этинг.
 
Барчангизни ёшлар сайлида кутамиз!

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Поделиться