Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Термизда "Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон" шиори остида тадбир
2019-08-08
Жорий йилнинг 6 август куни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан "Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон" шиори остида Термиз шаҳар ҳокимлиги, шаҳар "Нуроний" жамғармаси, Ўзбекистон Мусулмонлар диний идораси Термиз шаҳар бош имом хатиби Н.Чориев, шаҳар маданият бўлими, маданият бўлими қошидаги ҳаваскорлик рақс тўгараклари, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Сурхондарё вилоят бўлими ҳамда маданият бўлими тасарруфидаги 1-ва 2-БМСМлар билан ҳамкорликда Термиз шаҳридаги 1-сон умумий ўрта таълим мактабида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбир давомида Ватан мадҳини тараннум этувчи куй-қўшиқлар, гўзал рақслар ва кўнгилочар томошалар намойиш этилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги