Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сирдарёда “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида тадбирлар бўлиб ўтмоқда

2019-08-05

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 19 мартда “Ёшлар билан ишлашни самаралиташкил этишда маданият, санъат, спорт ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқтиришини ошириш бўйича 5 та муҳимташаббусни амалга ошириш тўғрисида" ўтказилган видеоселектор мажлисининг 12-сон баёни, 7-банди ижроси ҳамда 2019 йил 8 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш вауни ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-4386-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирмасаккиз йиллик байрамига бағишланган  “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир, учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.

Мамлакатимиз Мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан ташкил этилаётган ана шундай тадбирлардан бири, жорий йилнинг 1 август куни Гулистон шаҳри А.Навоий номидаги "Билимдонлар" масканида Гулистон шаҳар 1-сон болалар мусиқа васанъат мактаби томонидан ўтказилди. Концерт дастури санъаткор ва ёш истеъдод эгаларининг ижодий чиқишлари билан янада кўтаринкилик касб этди.
Байрам олди концерт ва тадбирлари Гулистон шаҳри марказида ҳар куни 1 августдан 31 августга қадар ўтказилиши режалаштирилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Поделиться