Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Табаррук диёр мадҳи

2019-08-03

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида мустақиллигимизнинг 28 йиллигига бағишланган “Ягонасан, муқаддас Ватан! республика кўрик-танловининг Маданият вазирлиги тизими босқичи бўлиб ўтди.

“Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!“ шиори остида ўтказилган мазкур танловда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичида ғолиб бўлган хонандалар, бадиий жамоалар иштирок этди.
 
 
Ватанни мадҳ этувчи қўшиқлар тараннум этиладиган мазкур танлов 2009 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ягонасан, муқаддас Ватан!“ республика кўрик-танловини ўтказиш тўғрисидаги қарори асосида ўтказиб келинмоқда.
 
Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 8 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида“ги қарорига мувофиқ мазкур ижодий лойиҳа “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!“ шиори остида бўлиб ўтмоқда. Она Ўзбекистонимизга меҳр-муҳаббат, тинч ва осойишта ҳаётимизга шукроналик, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни тараннум этувчи қўшиқлар яратишга қаратилган ушбу кўрик-танлов янгидан-янги мусиқий асарлар юзага келишида муҳим аҳамият касб этмоқда.
 
Мазкур кўрик-танловнинг Маданият вазирлиги босқичи кўтаринки руҳда июнь-июль ойларида бўлиб ўтди. Унинг дастлабки босқичларида 1624 нафар ижодкор қатнашди. Илк саралаш босқичларида муваффақиятли иштирок этган яккахон хонандалар, ашула ва рақс жамоалари, дуэт ижрочилари кўрик-танловнинг вазирлик тизимидаги якуний босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
 
Иштирокчилардан бири қорақалпоғистонлик Тилеумурат Саламатов 2018 йилда маданият коллежини тамомлаб, ҳозирда Чимбой туманидаги маданият саройида меҳнат қилмоқда. У Тенел Қаллиев мусиқаси, Улбиби Абдуллаева сўзи билан айтилувчи “Муқаддас, Ватан“ қўшиғини мазкур кўрик-танлов учун тайёрлаб келган.
 
– Бундай кўрик-танловда иштирок этишнинг ўзи ижодкор руҳиятини кўтаради, – деди Т.Саламатов. – Ижодий маҳоратни ошириш, Тошкентдаги нуфузли санъат маскани саҳнасида куйлаш, ижодимизни моҳир бастакорлар, мусиқачилар, экспертлар, томошабинларнинг каттагина аудиторияси назаридан ўтказишнинг ўзи юксак шараф бўлса керак.
 
Иштирокчиларнинг чиқишлари улар томонидан ижро этилган асарларнинг мусиқаси, шеър матни, ўзаро вобасталиги, ижро маҳорати, саҳна маданияти каби жиҳатлар асосида ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.
 
Кўрик-танловнинг Маданият вазирлиги тизими якуний босқич ғолиб ва совриндорлари санъат байрамининг республика босқичида иштирок этади.
 

 

Н.УСМОНОВА, А.АБДУЛЛАЕВ(сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться