Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида тадбир

2019-07-22

Жорий йилнинг 19 июль куни Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси тасарруфидаги  Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғининг марказий саҳнасида Чилонзор туман ҳокимлиги, Халқ депутатлари, Тошкент шаҳар Чилонзор туман Кенгаши депутати З.Мирзаулуков, туман ҳотин-қизлар қўмитаси, туман маданият бўлими, туман оила илмий-амалий маркази, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамда Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғи бадиий бўлими ҳамкорлигида катта тадбир ташкиллаштирилди.

Ушбу тадбир “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида бўлиб ўтди.

Тадбирда хотин-қизлар ўртасида кийиниш маданиятини тарғиб қилувчи миллий либослар кўргазмаси ва тумандаги қайноналар мактаби фаоллари томонидан қайнона-келин муносабатларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш каби суҳбат ва маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республика Президентининг 5 та муҳим ташаббусининг 1-йўналиши бўйича маданият ва санъат йўналишини кенг оммага етказиш учун тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Поделиться