Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ЭЪЛОН

2019-05-24

28 май соат 10:00 да Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасининг Regency Ballroom анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташаббуси билан “Оммавий ахборот воситалари соҳаларида миллий қонунчиликни янада такомиллаштиришнинг долзарб масалалари” мавзусида республика анжумани бўлиб ўтади.

Асосий мақсад – мамлакатнинг сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишида оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш, давлат идоралари фаолияти шаффофлигини таъминлаш, давлат хизматчиларида очиқлик, ОАВ билан ошкора муносабатда бўлиш маданиятини шакллантиришдан иборат.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Олий Мажлис Сенати аъзолари, давлат идоралари ҳамда Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик ва халқаро ваколатхоналар раҳбарлари, шунингдек, ОАВ вакиллари иштирок этади.

Анжуманга журналист ва ОАВ вакиллари таклиф этилади.

Манба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Поделиться