Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Халқаро иштирокчилар учун иқтисодий дипломатия
2018-06-22
Малайзиянинг техник ҳамкорлик дастури (MTCP) Малайзия ташқи ишлар вазирлиги қошидаги Дипломатия ва ташқи алоқалар институти (IDFR) билан ҳамкорликда “Халқаро иштирокчилар учун иқтисодий дипломатия” мавзусида халқаро семинар ташкил этмоқда.
Семинар 2018 йилнинг 13-27 сентябрь кунлари Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида инглиз тилида ташкил этилади.
Семинар ташкилотчилари томонидан ўқиш, дастур юзасидан ташрифлар, ётоқхона, кунлик овқатланиш, ҳамда бир томонлама авиабилет харажатлари молиялаштирилади.
Дастур қатнашчилари учун қуйидаги талаблар белгиланган:
- Ёши 25-45гача;
- Камида 5 йиллик иш тажрибаси;
- Инглиз тилини мукаммал даражада билиши.
Дастурда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатларни 2018 йил 6 июлга қадар тақдим этишингизни сўраймиз:
- Анкета;
- Иш жойидан маълумотнома;
- Паспорт нусхаси;
- Диплом нусхаси;
- ОВИР нусхаси (агар бор бўлса);
- Савдо-саноат палатасига аъзолик гувоҳномаси.
Қўшимча маълумотлар билан +998 71 150 60 06 рақами орқали танишингиз мумкин.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси