Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Солиқ тўловчилар диққатига!
2018-01-08
Давлат солиқ қўмитаси томонидан жорий йил 8 - 13 январь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-3454-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилги асосий йўналишларидан келиб чиқиб солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар мазмун-моҳиятини аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига етказиш мақсадида 6 кунлик кўргазмали семинар ва матбуот анжумани ташкил этилади.
Ўтказиш жойи: Тошкент шаҳри, «Ўзэкспомарказ» мажмуаси
Ўтказиладиган вақт: 09:30 дан 17:00 га қадар
Иштирок этиш ихтиёрий.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси