Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ҳурматли фуқаролар!
2017-11-24
Жисмоний шахсларни солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтказиш ва уларга солиқ тўловчининг идентификация рақамини (СТИР) бериш давлат солиқ инспекциялари томонидан бепул амалга оширилади.
Шунингдек, СТИРни Давлат солиқ қўмитасининг расмий my.soliq.uz порталидаги «жисмоний шахсларни ҳисобга олиш» интерактив давлат хизмати орқали солиқ инспекциясига бормаган ҳолда олиш имконияти ҳам мавжуд.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси