Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Қўчқоров Баҳром Тўлқинович – Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланди
2017-05-05
2017 йил 05 майдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5038-сон фармонига мувофиқ Қўчқоров Баҳром Тўлқинович Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланди, шу муносабат билан сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Юридик хизмат бошлиғи лавозимидан озод этилди.