Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“Ҳамкор журналист” танлови
2017-04-26
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот-коммуникация технологиялари мавзусидаги энг яхши журналистик ишлар учун “Ҳамкор журналист” танловини эълон қилади.
Танловнинг мақсади:
- жамиятимизда ахборотлаштириш, “электрон ҳукумат”, телекоммуникация технологиялари йўналишларида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг фуқаролар ҳаёти ва турмуш тарзини қулайлаштиришдаги аҳамиятини кенг тарғиб қилиш;
- аҳолининг ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билим ва кўникмаларини ошириш, жумладан “электрон ҳукумат” тизимининг янги хизматлари ва қулайликларидан хабардор қилиш;
- ОАВ вакилларини рағбатлантириш ва жамоатчилик билан алоқаларни мустаҳкамлаш.
Танловда иштирок этиш:
Танловда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида, жумладан давлат ва хусусий оммавий ахборот воситалари – газета, радио, телевидение, ахборот агентликларида ва интернет нашрларида фаолият олиб борувчи журналистлар 2017 йилнинг 15 апрелидан 25 августига қадар эълон қилинган ўзбек ёки рус тилларидаги таҳлилий-танқидий материаллари билан иштирок этишлари мумкин бўлади.
“Ҳамкор журналист” танловида иштирок этиш истагида бўлган ОАВ вакиллари журналистик ишларини Вазирлик Ахборот хизматига тақдим этишлари керак бўлади.
Ғолибларни аниқлаш:
Танловга тақдим этилган журналистик материаллар телевидение, радио, босма ОАВ, электрон ОАВ йўналишлари бўйича танловнинг Ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланади.
Танловга тақдим этилган журналистик материаллар Ҳакамлар ҳайъати томонидан қуйидаги асосий мезонлар бўйича баҳоланади:
– мавзунинг долзарблиги;
– мавзунинг ёритилиши – таҳлилий-танқидий жиҳати, аҳоли учун фойдалалилиги, содда ва тушунарлилиги;
– журналистик ёндашув – фикр, хулоса ҳамда таклифлар.
Ғолибларни тақдирлаш:
АКТ мавзусида энг яхши журналистик ишлар учун танловининг биринчи ўрин ғолиблари:
– диплом;
– ноутбук;
– танлов статуэткаси;
иккинчи ўрин ғолиблари:
– диплом;
– планшет;
– танлов статуэткаси;
учинчи ўрин ғолиблари:
– диплом;
– смартфон;
– танлов статуэткаси билан тақдирланадилар.
Ғолиблар сентябрь ойида ташкил этиладиган “АКТ ҳафталиги” доирасида тақдирланадилар.
Танловда иштирок этиш билан боғлиқ маълумотлар билан “Ҳамкор журналист” танловининг низомида батафсил танишиб чиқинг.
Соҳага оид материаллар тайёрлаш истагида бўлган журналистларга вазирлик Ахборот хизмати томонидан мавзу танлаш ҳамда мутахассисларни жалб қилишда амалий ёрдам кўрсатилади.
Қўшимча маълумот учун: 238-41-75, 238-43-47;
Вазирлик веб-сайти: www.mitc.uz
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги