Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ЎЗГЕОИНВЕСТ - 2015 йил VIII Халқаро анжумани

2015-10-21

2015 йил 21 октябрь куни «Узэкспомарказ» МКК Анжуман залида Ўзбекистон Республикаси қаттиқ фойдали қазилма бойликларининг инвестицион салоҳияти ЎЗГЕОИНВЕСТ - 2015 йил VIII Халқаро анжумани бўлиб ўтади.

Ушбу анжуман ҳар йили хорижий ва маҳаллий инвесторлар, тадбиркорлар, тоғ саноати мутаҳассисларига ўзаро манфаатли хамкорлик ишларини амалга оширишда катта имкониятлар беради. Анжуманда қаттиқ фойдали қазилма бойликлари учун инвестицион лойиҳалар, геологик туризмнинг ривожланиш салоҳияти, Ўзбекистон Республикасининг инвестицион салоҳиятлари тақдим этилади.

Ер қаъри бойликлари ва тадбиркорлар учун яратилган имтиёзлар ва хуқуқий кафолатлар туфайли Республика ер қаъри бойликларини ўрганиш ва ишлаб чиқиш, тоғ-кон ва қайта ишлаб чиқариш саноати, замонавий юқори технология маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб қилишда улкан салоҳиятларга эга.

Поделиться