Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Маданият ва санъат ходимлари куни

2023-04-15

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2021 йил 7 июнь куни «Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари кунини белгилаш тўғрисида"ги қонунни имзолади.

Бу мамлакатимизда сўнгги йилларда маънавий-маърифий, маданий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлди.

Айтиш керакки, юртимизда эзгулик ва инсонпарварлик тамойилига асосланган “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” ғоясини кенг тарғиб этиш орқали жамиятда соғлом дунёқараш ва бунёдкорликни умуммиллий ҳаракатга айлантиришга йўналтирилган кенг кўламли ислоҳотлар халқимиз қалбида бугунги кунга шукроналик, эртанги ёруғ келажакка умид ва ишонч туйғуларини тобора кучайтирмоқда. Бу йўналишдаги ислоҳотлар жараёнида  маданият, адабиёт, кино, театр, мусиқа ва санъатнинг барча турларини ривожлантириш, соҳа намоёндалари фаолиятини тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилган. 

Қонун билан 15 апрель – Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни сифатида белгиланди.

Поделиться