Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро театр куни

2023-03-27

Халқаро театр куни 1961 йил Халқаро театр институтининг IX конгрессида белгиланган ва ҳар йили 27 март куни Халқаро театр жамияти томонидан нишонланиб келинади.

Халқаро театр институтининг фаолиятидан мақсад шундаки, халқаро орасида тинчлик ва дўстликни мустаҳкамлаш ва бутун дунё театрларининг ижодий фаолияти ҳамкорлигини кенгайтиришдир.
 
Оммавий театр кунининг илк Халқаро мурожаати 1962 йил француз ёзувчиси ва рассоми Жан Кокт томонидан ёзилган.
 
Биринчи театр постановкаси эрамиздан аввалги 2500 йилларга бориб тақалади. Илк театр ўйини Мисрда ташкил этилган ва сюжети ўрнида Миср афсонаси тимсоллари, хусусан, Осирис илоҳи бўлган. Театр ва дин ўртасидаги узоқ ва мустаҳкам бирлашув бу туғилиш кейинчалик трагедия, комедия ва бошқа кўринишлардаги аниқ чегараларга эга санъат даражасигача кўтарилди. Қадим Миср театр томошаларида, шунингдек, афсонавий тимсоллардан ҳам фойдаланилган.
 
Халқаро театр куни нафақат халқаро касб байрами, балки миллионлаб томошабинлар учун ҳам катта тантана ҳамдир.

Манба: ЎзА

Поделиться