2022-08-03
Жорий йилнинг 3-4 август кунлари Тошкентда Ўзбекистон Республикасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислик қилиши доирасида Ҳудудлар раҳбарлари форуми бўлиб ўтади.
Форумнинг асосий мақсади ШҲТга аъзо давлатлар эътиборини туризм, маданият ва қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш масалаларига жалб этишдан иборатдир.
Икки кунлик тадбир дастури ялпи мажлис ва учта панел мунозаралари, шунингдек, Ташкилотга аъзо мамлакатлар ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бўлиб ўтадиган бизнес-форумни ўз ичига олади.
Панел мунозараларида иштирокчилар томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича қўшма юқори технологик лойиҳалар, қишлоқ хўжалиги соҳасида, шу жумладан озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда инновацион технологияларни жорий этиш, шунингдек туризм ва транспорт логистикаси соҳасидаги ҳамкорликка эътибор қаратилади.
Ҳудудлар раҳбарлари форуми ШҲТга аъзо мамлакатларга минтақани яна-да ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини ҳар томонлама кўриб чиқиш имконини берадиган мулоқот платформаси вазифасини бажаради.
Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги