Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Устоз ва мураббийлар куни

2021-10-01

Ўзбекистонда 1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни этиб белгиланган. Ўқитувлар ва мураббийлар куни мамлакатда умумхалқ байрами сифатида кенг нишоналанади.

Ўқитувчи – дунёдаги энг эъзозли, эҳтиром ва эътиборга лойиқ, қалбларга яхшилик, эзгулик, комиллик олиб кирувчи муборак касбдир. Устозларимиз ёшларга илм, билим бериш билан бир қаторда баркамоллик сари етаклайдилар. Устоз ҳар бир инсоннинг келажаги учун тамал тошини қўйишда муҳим роль ўйнайди. Шунинг учун ҳам халқимизнинг устоз отангдек улуғ, деган пурҳикмат нақлида ўқитувчи ва мураббийларга бўлган самимий эҳтиром намоён. Ҳар биримиз қайси соҳада меҳнат қилмайлик, устоз ва мураббийларга эҳтиёж сезамиз. Aввалига мактабгача таълим муассасаси, кейин мактаб, навбати билан олий таълим юртида ҳам биз устоз ва ўқитувчилардан сабоқ оламиз.

Манба: «Янги Ўзбекистон»

Поделиться