Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Марказий Осиё + Япония” мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг мажлиси

2020-08-11

2020 йил 11 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов видеоконференция шаклида “Марказий Осиё + Япония” мулоқоти ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг навбатдан ташқари мажлисида иштирок этади.

Тадбирда, шунингдек, Япония Ташқи ишлар вазири Тосимицу Мотэги, Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди, Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин ва Туркманистон Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов қатнашади.

Мажлисда чоғида Мулоқот давлатлатидаги жорий эпидемиологик ҳолат, коронавирус инфекцияси ва унинг оқибатларига қарши биргаликда курашиш масалалари ҳамда пандемия шароитида ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться