Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Хитой - Марказий Осиё” ташқи ишлар вазирларининг биринчи учрашуви

2020-07-16

2020 йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов видеоконференция шаклида бъолиб ўтадиган “Хитой - Марказий Осиё” биринчи вазирлар учрашувида иштирок этади.

Тадбирда, шунингдек, Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазири Ван И, Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди, Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин ва Туркманистон Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов қатнашади.

Видеоконференция чоғида коронавирус пандемиясига қарши курашишда ҳамкорлик, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги муносабатларни мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини ҳамда иқтисодий ўсишга кўмаклашиш механизмларини муҳокама қилиш кўзда тутилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться