Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси – сўм муомалага киритилган кун

2020-07-01

Қудратимиз ва ғуруримиз тимсоли

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 1994 йил 16 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасини муомалага киритиш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ 1994 йил 1 июлдан муомалага киритилган миллий валютамиз мамлакатимиз мустақиллигининг асосий белгиларидан бири ва муҳим ривожланиш омили бўлди.

Миллий валютадан ҳаммамиз ҳар куни фойдаланамиз. Уни кўрганда қалбимизда миллий ғуруримиз жўш уради. Зеро, пулимиз нафақат мамлакатимиз иқтисодий қудратининг, балки халқимиз маънавий, маърифий ва маданий салоҳиятининг кўзгусидир. Уни қўлига олган кишининг қадим Самарқанддаги Регистон майдони, Тиллакори, Шердор мадрасалари, Амир Темур мақбараси каби тарихий обидалар, шунингдек, пойтахтимиздаги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биноси, Темурийлар тарихи давлат музейи, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри, “Истиқлол” санъат саройи, Амир Темурнинг улуғвор ҳайкали тасвирларига кўзи тушади. Бу тасвирлар мамлакатимизнинг ўзига хос “ташриф қоғози”га айланган, десак муболаға бўлмайди.

Поделиться