Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ШҲТ ТИВ раҳбарларининг учрашуви
2020-05-13
2020 йил 13 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг видеоконференсия шаклидаги учрашвида иштирок этади.
ШҲТ ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ташкилот доирасидаги бўлажак тадбирларга тайёргарликнинг боришини муҳокама қиладилар, янги коронавирус инфексияси (COVID-19) пандемияси шароитидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари бўйича фикр алмашадилар.
Шунингдек, ШҲТ томонидан Афғонистондаги сиёсий вазиятни тинч йўл билан ҳал қилишга кўмаклашиш масалалари ҳам алоҳида кўриб чиқилади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги