Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

UAALF-2020 I-халқаро авиация форуми

2020-02-19

Жорий йилнинг 19-20 февраль кунлари Тошкент шаҳридаги «Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазма мажмуасида ўтказилиши режалаштирилаётган «Uzbekistan Airports, Aviation&Logistics Forum» (UAALF-2020) халқаро авиация форуми бўлиб ўтади.

I Халқаро авиация форуми Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Транспорт вазирлиги, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК, “Uzbekistan Airports” АЖ ҳамда БААнинг «Fair Exhibition Organizers» компанияси томонидан ўтказилади.

Форум иштирокчилари қаторида “Boeing” ва “Jetcraft” (АҚШ), “Air Charter Service” (Буюк Британия), “Bombardier Business jets” (Канада), “TLD” (Ҳиндистон), “Luftansa Consulting”(Германия), “Air Arabia” ва “BGT Events” (БАА), “Mitsubishi Corporation”  (Япония), “Pegasus Airlines” ва  “Turkish Airlines”(Туркия) каби авиакомпаниялар мавжуд.

Форум доирасида ўтадиган кўргазмада аэропортлар, авиация ва логистика вакиллари ўз маҳсулотлари ва хизматларини тақдим этишади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

Поделиться