Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон-Мўғулистон сиёсий маслаҳатлашувлари
2019-04-10
2019 йилнинг 10 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон-Мўғулистон сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтади. Унда иштирок этиш учун Мўғулистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Батмунх Батцэцэг бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига келади.
Ўзбекистонга ташрифи доирасида Мўғулистон делегацияси Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси билан ҳам музокалар ўтказади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги