Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Люксембург Ташқи ва Европа ишлари вазирининг Ўзбекистонга ташрифи

2019-03-06

2019 йилнинг 6 март куни Люксембург Буюк Герцоглигининг Ташқи ва Европа ишлари вазири Жан Ассельборн бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюради.

Ташриф дастуридан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида музокаралар ўтказилади ва томонларни қизиқтирган барча масалалар бўйича ўзаро муносабатларни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинади.

Ташриф доирасида Ҳаво қатнови бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланиши режалаштирилган бўлиб, бу хусусан Люксембургнинг “Cargolux​” авиакомпанияси томонидан 2020 йилдан эътиборан Осиё мамлакатларига транзит орқали ташиш учун “Навоий” транспорт марказидан фойдаланиш режалари билан боғлиқдир.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться