Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Tashkent Law Spring

2019-04-25

“Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” учун тасдиқланган Давлат дастури ҳамда Ҳукуматнинг 2019 йил 24 январдаги фармойишига асосан 25-27 апрель кунлари Тошкент шаҳрида “Tashkent Law Spring” Халқаро юридик форуми ўтказилади.

Халқаро юридик форум мустақил Ўзбекистон тарихида илк маротаба ташкил этилмоқда.

Форумда Ўзбекистон ва бир қатор хорижий мамлакатлар адлия вазирлари, суд, прокуратура ва бошқа давлат органлари раҳбарлари, халқаро ташкилотлар, дунёнинг етакчи юридик ва консалтинг фирмалари вакиллари, адвокатлар, юриспруденция соҳасидаги таниқли олимлар, мутахассислар 
ва экспертлар қатнашишлари кутилмоқда.

Форум қатнашчилари “Сифатли давлат бошқаруви”, “Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш”, “Фаол инвестицион сиёсат” йўналишлари бўйича мунозара сессиялари, давра суҳбатлари, мастер-класс ва тақдимотларда иштирок этишлари, халқаро даражадаги ва миллий экспертлар лекцияларини тинглашлари, муҳокамаларда қатнашишлари мумкин бўлади.

Жорий йил Ўзбекистонда “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб эълон қилинганлиги муносабати билан, Форумда Ҳукумат вакиллари билан хорижий бизнес тузилмалари вакиллари ўртасида инвестицион ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилиш учун имконият яратилади.

Шунингдек, хорижий қатнашчилар Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик (идора) ва бошқа давлат ташкилотлари раҳбар ходимлари билан учрашувлар ташкил этиш ҳақида мурожаат қилишлари мумкин ва ташкилотчилар бундай сўровларни имкон қадар амалга оширишга ҳаракат қиладилар.

Форум “Йилнинг энг яхши адвокати”, “Йилнинг энг яхши адвокатлик тузилмаси” ва “Йилнинг энг яхши корпоратив ҳуқуқшуноси” номинациялари бўйича тақдирлаш маросими билан якунланади.

Форум тадбирлари инглиз, рус ва ўзбек тилларида олиб борилади.

Бугунги кунгача Форумни ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби ҳамда чора-тадбирлар режаси тасдиқланди, Форумнинг http://tashkentlawspring.uzрасмий сайти ишга туширилди.

Форумда иштирок этишни қулайлаштириш мақсадида унинг расмий веб-сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтиш имкони яратилди.

Форумни ёритиш истагида бўлган хорижий ва маҳаллий ОАВ вакилларининг аккредитацияси 2019 йилнинг 1 мартидан бошланиб, 
15 апрелида тўхтатилади.

Форум ҳақида батафсил маълумотларни http://tashkentlawspring.uz сайти ёки (+99871) 268-28-43, (+99897) 455-71-04 телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин.

P.S. Халқаро ва маҳаллий тижорат ва нотижорат ташкилотлари Форум доирасида ҳомийлик ёки ҳамкорлик қилишлари мумкин.

Ҳомийлик ва ҳамкорлик масалалари бўйича алоқа:

электрон манзил: sponsorship@tashkentlawspring.uz;

телефон: +998901850323.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться