Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“UzMedExpo-2018” тиббиёт кўргазмаси

2018-09-28

26-28 сентябрь кунлари “Ўзэкспомарказ”да XI халқаро ихтисослашган “UzMedExpo-2018” тиббиёт кўргазмаси бўлиб ўтади.

Мазкур кўргазма Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасидаги йирик ҳодисалардан бири ҳисобланади.
 
Халқаро кўргазма “International Expo Group” компанияси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Дори-дармон” акциядорлик компанияcи, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда бошқа бир қатор хорижий фармацевтика компаниялари ва ишлаб чиқарувчиларнинг юртимиздаги ваколатхоналари ассоциацияси кўмагида ташкил этилади.
 
Иштирокчи компаниялар кўргазмада миллий ва хорижий ишлаб чиқарувчилар эришган ютуқларни намойиш этади. Тиббиёт ва стоматология техникалари, қурилмалари, фармацевтик маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар ва тарқатувчилар, шифохоналар кўргазмада ўз маҳсулотлари ва хизматларини республиканинг турли ҳудудларидан ташриф буюрганларга намойиш этиш имконига эга бўлади.
 

 

Н.Насриев, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться