Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Ҳиндистон – Марказий Осиё» мулоқоти мажлиси

2018-09-14

2018 йилнинг 13-14 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида «Ҳиндистон – Марказий Осиё» мулоқотининг 5-мажлиси бўлиб ўтади.

Тадбир Халқаро муносабатлар ахборот-таҳлилий маркази томонидан Халқаро ишлар бўйича Ҳиндистон кенгаши билан ҳамкорликда ташкиллаштирилмоқда.

Ҳиндистоннинг нуфузли «ақл марказлари»дан ташкил топган делегацияга Ҳиндистон Республикаси Ташқи ишлар Давлат вазири Мобашар Жавад Акбар бошчилик қилади. Тадбирда Марказий Осиё давлатларининг етакчи олим ва экспертлари ҳам иштирок этадилар.

Бўлажак форум чоғида Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликнинг жорий динамикаси, барқарор тараққиётга қарши қаратилган хавф ва таҳдидлар билан биргаликда курашиш, шунингдек Марказий Осиё давлатларининг Ҳиндистон билан сиёсат, иқтисод, хавфсизлик ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлигини чуқурлаштириш борасидаги долзарб таклиф ва тавсияларини ишлаб чиқиш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться