Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Беларусь Президентининг Ўзбекистонга расмий ташрифи

2018-09-12

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко 2018 йил 12-14 сентябрь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.

Бўлажак олий даражадаги учрашув ва музокараларда икки томонлама ҳамкорликка доир кенг кўламли масалаларни муҳокама қилиш, сиёсий мулоқотни, савдо-иқтисодий, инвестиция, фан ва таълим, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришнинг узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган асосий йўналишларини белгилаб олиш режалаштирилган. 

Ўзбекистон ва Беларусь Президентлари минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашадилар. 

Ташриф доирасида Тошкент шаҳрида "Беларусда ишлаб чиқарилган" миллий кўргазмаси ташкил этилади, шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доиралари ва ҳудудлари раҳбарлари иштирокида қўшма бизнес ва ҳудудлараро ҳамкорлик форуми бўлиб ўтади. 

Олий даражадаги музокаралар якунида давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти, Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги кўп қиррали дўстона алоқаларга янги суръат бахш этишга қаратилган салмоқли давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро келишувлар ва бошқа ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда. 

Манба: ЎзА

Поделиться