Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ХВФ вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи
2018-07-16
2018 йилнинг 16-17 июль кунлари Тошкент шаҳрига Халқаро валюта фондининг Ўзбекистон бўйича Миссияси раҳбари Альберт Егер бошчилигидаги ХВФ делегацияси келмоқда.
ХВФ вакиллари мамлакатимизда бўлиш чоғида Ўзбекистон Ҳукумати, Марказий банки, қатор вазирлик ва идораларда икки томонлама маслаҳатлашувлар ўтказади ҳамда айрим минтақаларга ташриф буюради.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги