Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Хотира ва қадрлаш куни
2018-05-09
1999 йили 9 май куни Ўзбекистон пойтахтида Хотира майдони очилди ва шу кундан буён 9 май Хотира ва қадрлаш куни деб нишонланмоқда.
Ушбу байрам кенг маънога эга бўлиб, у мустақил Ўзбекистонда асрлар давомида қаҳрамона, ўлкамизни ҳимоя қилган, унинг эркинлиги, мустақиллиги ва халқининг тинчлиги учун курашган ватандошлар хотирасига бағишланиш билан бир қаторда у умумхалқ ҳотираси ва инсонни қадрлаш куни ҳамдир. Хотира ва қадрлаш куни чинакам миллий-умумхалқ байрамидир, бу кунлари кишилар узоқ-яқинда яшовчи яқинларини ҳолидан хабар оладилар, катта ёшлиларни зиёрат қиладилар ва уларга алоҳида иззат кўрсатилади.