Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

BankЕxpo – 2018

2018-04-19

Жорий йилнинг 19-21 апрель кунлари Тошкентда “BankExpo–2018” миллий кўргазмаси бўлиб ўтади. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар ҳамда Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмиталари, Марказий банк томонидан Ўзбекистон банклари ассоциацияси, “Тараққиёт стратегияси” маркази, Ўзбекистон ахборот технологиялари корхона ва ташкилотлар ассоциацияси билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда. 

Кўргазмада Ўзбекистон банк-молия тизими ислоҳотлари, банк технологиялари, асбоб-ускуналари ва хизматлари намойиш этилади. Асосий эътибор Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 23 мартдаги “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижроси, истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилишни таъминлаш механизми, инновацион ривожланиш тамойилидаги илғор тажрибалар билан ўртоқлашишга қаратилади. “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури доирасида амалга оширилиши белгиланган чора-тадбирлар муҳокама этилади. Иштирокчилар тизимдаги янги технология ва хизматлар билан яқиндан танишиш имконига эга бўлади. 

Кўргазмада тижорат банклари, лизинг ассоциациялари, етакчи суғурта ҳамда ахборот технологиялари йўналишидаги компаниялар маҳсулотлари ва хизматлари намойишга қўйилади. Шунингдек, давра суҳбати, семинар, маҳорат дарслари ўтказилиши режалаштирилган. 

Кўргазмага ташриф буюрувчилар чорвачилик, балиқчилик, паррандачилик, асаларичилик, иссиқхона хўжалиги, узумчилик каби қишлоқ хўжалиги лойиҳалари, мактабгача таълим муассасалари, мактаблар ва бошқа ижтимоий объектларни қуриш, реконструкция қилиш лойиҳаларини молиялаштиришнинг замонавий усуллари тўғрисидаги тақдимотлар билан танишади. 

Кўргазма самарадорлигини ошириш мақсадида банк-молия хизматлари истеъмолчилари учун маслаҳат бериш ва кўмаклашиш хизмати жорий этилиши режалаштирилган. 

 
Улуғбек Асроров, ЎзА

Поделиться