Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

I халқаро мева-сабзавот ярмаркаси

2016-11-08

2016 йилнинг 8-10 ноябрь кунлари Тошкент шаҳридаги «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуасида I Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси бўлиб ўтади.

Халқаро ярмарка «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК, “Ўзвиносаноат-холдинг” ХК, Ассоциация “Ўзбекозиқовқатзахира”, «Ўзагроэкспорт» АЖ ва «Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси» Дирексияси МЧЖ томонидан ташкил этилмоқда.

Ярмарка ўзбек компаниялари учун ўз маҳсулотларини тақдим этиш, экспорт географиясини кенгайтириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш бозорларини ва янги хорижий ҳамкорларни топиш имконини беради. Чет эллик иштирокчиларга эса, ўз давлатлари бозорлари учун мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш борасида ҳамкорлик алоқалари ўрнатишга замин яратади.

Халқаро мева-сабзавот ярмаркасида 150 дан ортиқ маҳаллий мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб берувчилар ва қайта ишловчиларнинг республиканинг барча ҳудудларидан иштироки кутилмоқда, турдош соҳа вазирлик, идора ва ташкилотларнинг вакиллари ўз маҳсулотларини тақдим этади, бундан ташқари экспортёрлар ва чет эллик харидорларга зарур бўлган маълумотлар берилади.

Хусусан, кўргазма павилонларида, Ўзбекистонда етиштирилган хўл, қуритилган ва қайта ишланган мева, сабзавот, полиз ва дуккакли маҳсулотлар ҳамда зираворлар тақдим этилади.

Бугунги кунда маҳаллий мева-сабзавот етиштирувчилар учун хорижда қайта ишловчи ва ритейл компаниялар катта қизиқиш уйғотмоқдалар.

Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва хорижий иштирокчилар ўртасида кооперация алоқаларини ўрнатиш мақсадида “Ўзэкспоцентр” миллий кўргазмалар комплекси павилонларида “музокара майдончалари” фаолият юритиб боради, бунда товар етказиб берувчи хорижий савдо компаниялари, хусусан харид қилиш бўйича қарор қабул қилувчи мутахассислар билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориши мумкин.

Шу билан бирга, ярмарканинг хорижий иштирокчилари учун мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналарга, совутиш комплексларига ва бундар ташқари интенсив боғларга, ташриф буюришлари ташкил қилинади.

Ярмарканинг асосий вазифалари:

- хорижий ҳамкорларни Ўзбекистон Республикасининг мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб бериш салоҳияти билан таништириш;

- мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчилар, қайта ишловчи корхоналар ва хорижий импорт қилувчи компаниялар ўртасида узоқ муддатли, истиқболли ва ўзаро манфаатли муносабатлар ўрнатиш;

- мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб бериш бўйича битимлар тузиш.

Ярмарка Ташкилий қўмитаси манзилига (Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси дирексияси) хорижий қайта ишлаш корхоналари, ритейл компаниялар, савдо ва логистик марказлар вакилларидан бўлажак ярмаркада иштирок этиш бўйича аризалар келиб тушмоқда. Иштирокчиларни рўйхатдан ўтиши 2016 йил 5 ноябргача давом этади.

Поделиться