O`zbekiston Respublikasi
Hukumat portali
Rossiya ulamolari Toshkent shahriga tashrif buyurdi
2017-07-26 | Jamiyat
Joriy yilning 24 iyul kuni Rossiya Federatsiyasining bir qator ko‘zga ko‘ringan islom dini vakillaridan iborat delegatsiyasi Toshkent shahriga amaliy tashrif bilan keldi.
Делегация таркибида Москва мусулмонлари диний идораси ва Марказий регион “Москва муфтияти” муфтийси Албир хазрат Крганов, Татаристон Республикаси муфтийси Камил хазрат Самигуллин, муфтий ўринбосари Мансур Жалалетдинов ва Россия ислом таълими бўйича Кенгаш раҳбари, шунингдек, Россия ислом университети ректори Рафиқ Мухаметшин, Халқаро ислом бизнеси Иттифоқи президенти Марат Кабаев ва бошқа мартабали меҳмонлар юртимизга ташриф буюрдилар.
Делегация ташрифи доирасида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ва Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги фавқулотда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденов билан учрашувлар ўтказилди.
Шунингдек, меҳмонлар Тошкент, Самарқанд, Бухоро шаҳарларидаги кўҳна обидаларни зиёрат қилишади. Хусусан, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти марҳум И.Каримов қабрлари, «Мир-Араб» мадрасаси ҳамда Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилиш режалаштирилган.