Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даври ва ривожланиш истиқболлари» мавзусига бағишланган халқаро конференция

2021-08-23

Ўзбекистон Фанлар академияси, Ташқи ишлар, Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Маданият вазирликлари шафелигида 30 август  куни «Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даври ва ривожланиш истиқболлари» мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади

Халқаро форум Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида»ги қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойишига мувофиқ ташкил этилади.

Унда   200 нафарга яқин маҳаллий  ва хорижий олимлар, зиёлилар ва экспертларнинг иштирок этиши кўзда тутилмоқда.

Конференциядан кўзланган мақсад Ўзбекистоннинг сўнгги йилларда босиб ўтган ривожланиш йўли ҳамда республикада амалга оширилаётган янгиланиш жараёнларини таҳлил қилиш, ички ва ташқи сийёсатнинг асосий тенденциялари ҳамда Ўзбекистонни тизимли модернизациялаш ва либереллаштиришнинг истиқболдаги йўналишларини муҳокама қилишдан иборат.

Халқаро илмий-амалий анжуман давомида қуйидаги мавзулар муҳокама қилинади:

- «Инсон манфаатлари – ҳамма нарсадан устун» тамойили асосида фуқароларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жамиятда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш бўйича Ўзбекистонда эришилаётган натижалар;

-иқтисодиётни либераллаштириш, иқтисодиёт тармоқларига  маъмурий таъсирларни қисқартириш, валюта бозорини эркинлаштириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан комплекс ривожлантириш дастурлари, камбағалликни қисқартириш бўйича белгиланган тадбирлар натижаларини ўрганиш;

- илм-фан тараққиёти ва таълим сифатини ошириш соҳасидаги ислоҳотлар, ёшларнинг таълим олиш имкониятларини кенгайтириш, уларни муносиб иш билан таъминлаш, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларга тайёрлаш бўйича давлат дастурларининг моҳиятини очиб бериш;

- буюк аждодларимизнинг бой илмий ва маънавий меросини ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш, Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даври – Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш борасида белгилаб берилган узоқ муддатли стратегик вазифаларнинг илмий асосларини муҳокама қилиш.

Тадбир «Тошкент сити» халқаро ишбилармонлар марказининг Конгресс-марказида бўлиб ўтади. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош ахборот ҳамкорлар этиб белгиланган.

Конференция доирасида эълон қилинган маърузалар, илмий мақолалар тўплам шаклида чоп этилади.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться